Маҳмудхўжа Беҳбудий асарларининг ёш авлод маънавий салоҳиятини ошириш, уларни чинакам ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялаш борасидаги ўрни ва аҳамияти юксак.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида«ги қарори билан атоқли адиб ва жамоат арбоби саналмиш, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги кенг нишонланмоқда.  

Кўплаб жадид аждодларимиз қатори Беҳбудийнинг ўчмас тарихий хизматларини янада намоён қилиш ва танитиш мақсадида «Маҳмудхўжа Беҳбудий ва жадидларнинг янги усул мактаби« номли интерактив медиалойиҳа амалга оширилиши режалаштирилмоқда.  

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази маълумотига кўра, лойиҳа доирасида Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ижодий ва маърифий фаолияти, у асос солган янги усул мактаблари орқали жорий этилган таълим тизими, шунингдек, унинг миллий илм-фан ва маданият тараққиётидаги ўрни ҳар томонлама тадқиқ этилади.  

Бу жараёнда илмий-ижодий гуруҳ шакллантирилиб, архив ҳужжатлари ва тарихий манбалар асосида янгича ёндашув билан тайёрланган видеороликлар, медиаконтентлар ҳамда Беҳбудийга тегишли шахсий буюмлар экспозиция орқали кенг жамоатчиликка тақдим этилади.

А.РУСТАМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Умуминсоний маданиятнинг етук тарғиботчиси ҳақида интерактив медиалойиҳа режалаштирилди