Кўпинча бирор жойимиз оғриса-да, шифокорга бориб кўринишни ортга сурамиз. Танамиздаги аксарият касалликлар эса шифокор кўригига боришимизни кутиб ўтирмайди.  Ўз вазифасини бажаради. Яъни, инсон танаси бўйлаб кучини кўрсатади.

Бугун туман поликлиникаларида ҳар қандай касалликни аниқлаш, таҳлил топшириб, натижасини билиб олиш мумкин. Бунинг учун   шаҳар марказига ёки пойтахтга келиш шарт эмас. Чунки, юртимизда соғлиқни сақлаш соҳасига оид кетма-кет қабул қилинаётган қарор ва фармонлар, дастур ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар одамлар учун сифатли тиббий хизмат кўрсатиш тизимини жорий этиш, соҳага энг сўнгги, замонавий усул ва технологияларни татбиқ этиш борасидаги ишларни жадаллаштиришда муҳим омил бўлмоқда. 

Айниқса, кейинги йилларда онкогематологик касалликлар сирасига кирувчи оққон касаллигининг олдини олиш, уни эрта аниқлаш, даволаш бўйича бир қатор амалий ишлар йўлга қўйилди. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг  2021 йил 27 майдаги  «Аҳолига гематология ва онкология хизматларини кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисидаги» қарори Республикада ушбу хизмат ҳолатини қайта кўриб чиқишга, амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати, кўлами ва самарадорлигини оширишда долзарб аҳамиятга эга ҳужжатга айланди.  

Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт марказида бўлиб, даволаш чоралари, гематологик ва онкогематологик касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар  билан танишдик.  

– Марказимизда қон касалликларининг барча турлари даволанади, – дейди иккинчи онкогематология бўлими мудираси, олий тоифали шифокор, гематолог, тиббиёт фанлари номзоди Зулхумор Юнусова – 

Охирги қарор асосида аҳолига ихтисослаштирилган гематологик ва онкогематологик хизмат кўрсатишни янада яхшилаш мақсадида марказ янги жаҳон стандартларига жавоб берадиган бинога жойлаштирилди. Гематология хизматининг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, кадрлар салоҳияти доимо оширилмоқда.  Самарали равишда касалликларни олдини олиш ва эрта аниқлаш тизимини янада ривожлантириш, шунингдек, илғор ташхис усулларини жорий этиш, онкогематологик ва даволаш қийин бўлган қон тизими касалликларига чалинган беморларга қулай шарт шароитлар яратилди.

Марказда онкогематология касалликларига гумони бўлган беморлар учун мультидисциплинар хизмат кўрсатиш мақсадида таркибида барча тор мутахассисларидан ва замонавий текширув асбоб ускуналари мавжуд бўлган  маслаҳат поликлиникаси ишлаяпти. 

Умумий қон таҳлили ва унинг морфологик хусусиятларини текширувдан ўтказадиган лаборатория, ҳамда янги юқори технологик молекуляр – генетик, цитогенетик, иммунфенотиплаш, микробиологик лабораторияларида беморларга ўз вақтида аниқ ташхис  қўйишга имкон беряпти.

Стационар шароитида даволанувчи беморлар учун қабул бўлими, тегишли клиника бўлимлари ташкил этилган. Бўлимларда палаталар бир ва икки кишилик ва санитария хонаси бўлиб, бу беморнинг ҳар хил инфекциялар билан мулоқотда бўлишини олдини олишга имкон яратади. Бўлимларда муолажалар, қон қуйиш, кимёвий дори воситаларини тайёрлаш, стернал ва эндолюмбал пункция амалиёти ва бошқалар учун алоҳида хоналар ажратилган.

Марказда реанимация бўлими, алоҳида стерил бокс хонали трансплантация бўлими ташкил этилган. 

Қон банки клиникадаги беморларни сифатли ва хавфсиз қон компонентлари, тромбоконцентрат билан узлуксиз таъминлашни амалга оширади. 

Гематология марказида рўйҳатга олинган онкогематологик беморлар ҳақидаги маълумотларни йиғиш, сақлаш ва қайта ишлаш учун автоматлаштирилган ахборот тизими «Канцер-регистр» яратилган.

Қон – инсон танасининг ойнаси. Шу сабабли грипп ёки жигар хасталиги бўладими, буйрак, ўпка хасталиги бўладими, энг аввало, қон таҳлилидан бошлаш керак. Ҳар битта шифокор қон таҳлилини ўқишни билиши шарт. Қон касаллиги ҳар хил симптомлар билан кечади. Уни ташхислаш жиддий масъулият талаб қилади. 

Бугунги кунда оққон ўлимга ҳукм эмас. Чунки, 60-70 фоиз беморлар шифо топмоқда. Айниқса, оғир ташхисли беморларга трансплантация яъни, суяк кўмиги ўзак хужайраларни кўчириш амалиётларининг қўлланилиши тиббиётнинг муҳим ютуқларидан бўлди. Марказимизда айнан суяк кўмиги ўзак хужайраларини кўчириш амалиётини ўтказаётган ёш, изланувчан шифокорлар талайгина. Трансплантация бўлимида асосан беморларнинг қариндошларидан, қариндошлари тўғри келмаганда бегона донорлардан суяк кўмиги ўзак хужайраларини кўчириш жараёни амалга оширилади.  

– Хўш, бу жараён бугун қандай кечяпти? Бемор учун ким донор бўла олади?  

–  Трансплантация маркази 2014 йилда очилганида атиги 6 та ўриндан иборат эди, – дейди бўлим мудираси, тиббиёт фанлари номзоди Гулчеҳра Маҳамадалиева. – Ҳозирги кунда ўрин жойларимиз 12 тага кўпайди. Маълумот учун айтиш лозимки, асосан беморларнинг ака-укаларидан, қариндошлари генотиплари тўғри келмаганда эса бегона инсонларнинг суяк кўмиги ўзак ҳужайралари олинади. Суяк кўмиги ўзак хужайралар трансплантацияси амалиётининг нархи чет эл клиникаларида 100 минг — 250 минг АҚШ долларини ташкил этади. Марказда аутологик ўзак хужайралари трансплантацияси 160 нафар миелома ва лимфома беморларида, аллоген суяк кўмиги ўзак хужайралари трансплантацияси 47 нафар ўткир лейкоз беморларида ўтказилди. Натижада марказ Тинч океани ва Осиё минтақаси мамлакатлари суяк кўмиги трансплантацияси ташкилотига (ABPMT) 23-аъзо бўлиб қабул  қилинди. Яна бир муҳим янгилик: жорий йилда гематология соҳасида энг оғир хасталик бўлган апластик анемия (илик қуриши) касаллигига чалинган 3 нафар беморда  ноёб аллоген суяк кўмиги ўзак ҳужайралар трансплантацияси Ўзбекистонда илк бор ўтказилди. Ҳозирги кунда беморлар амбулатор назоратда, аҳволи яхши.

Бугунги кунда ҳам аутотрансплантация, ҳам аллоген трансплантациясини ўтказиш имкони тўлиқ яратилди. 

– Ўзак хужайралар трансплантация жараёни ҳеч қачон шошма-шошарлик билан қилинмайди. Олдин беморга химия-терапия муолажаларини қўллаб, кейинчалик илик ўзак хужайраларини кўчириш услубини қўллаймиз, – дейди гематолог Фарҳод Тоштемиров. – Оққон билан курашиш, уни даволаш учун ҳамиша ўқиш-изланиш, ўз билимларимизни ошириш ҳаракатидамиз. 16 нафар ёш мутахассисларимиз Санкт-Петербургнинг Р.М.Горбачева номли гематология, онкология ва трансплантация марказида  икки йиллик клиник ординатурада таҳсил олиб келишди. Ҳозирги кунда нафақат онкогематология балки  аутоиммун, тарқоқ склероз, ревматизм ва склеродермия касалликларида ҳам аутологик суяк кўмиги ўзак хужайралар трансплантациясини  ўтказиш бўйича ишлар олиб бориляпти. Бу амалиёт беморларни касалликдан тузалиб кетишига катта имкон беради. 

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/SKFZWt3H164" title="Oqqon kasalligini davolashda qanday choralar qoʼllanilyapti?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Соғлиқ – бебаҳо неъмат. Уни борида қадрлаш, ўз вақтида тиббий кўриклардан ўтиш, яшаш ҳудудимиздаги гематология бўлимларида қон таҳлилларини ўтказиб туриш танамиздаги ўзгаришларни ўз вақтида аниқлаш ва эрта даволаш чораларини кўришга ёрдам беради. Зеро, касалликни даволагандан кўра, унинг олдини олган афзал. 

Нигора Раҳмонова, Аброр Содиқов (видео),
Улуғбек Тўхтаев (монтаж), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оққон касаллигини даволашда қандай чоралар қўлланиляпти? (+видео)