Парламент қуйи палатаси мажлисида лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Мазкур қонун лойиҳаси билан амалдаги 3 та кодекс, 5 та қонунга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда. Унда тадбиркорлик субъектларининг 12 турдаги лицензия, рухсат бериш ва хабарнома олиш талаби бекор бўлиши, лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларидан ўтиш бўйича аризаларни Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам тақдим этиш имкониятини яратиш белгиланмоқда.

Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 215-5-моддасига киритилган янги қўшимча - жавобгарлик масаласи ушбу модданинг ўзида “давлат хизматларини кўрсатиш чоғида мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини ва муддатларини бузиш” нормаси кўрсатилгани сабабли ташаббускор томонидан киритилган қўшимча жавобгарлик нормаси депутатларнинг таклифларига асосан чиқариб ташланди.

Шунингдек, 4 та лицензия ва рухсатномани хабардор қилиш тартибига ўтказиш, 1 та хабарнома юбориш тартиб-таомилини рухсат бериш тартибига ўтказиш, 2 та лицензия учун хулоса олишни бекор қилиш назарда тутилмоқда. 3 та рухсат бериш тартиб-таомили “Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонунга мувофиқлаштирилмоқда.

Таъкидланганидек, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомилларини янада соддалаштиришга, тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, бозорда тенг шароитлар ва рақобат муҳитини таъминлашга хизмат қилади.

Мунозараларда бир қатор саволлар, таклифлар ўртага ташланиб, муҳокама қилинди. Депутатларнинг таклифига кўра, айрим нормаларни такомиллаштириш зарур. Шундан келиб чиқиб, қонун лойиҳаси масъул қўмита томонидан маромига етказиладиган бўлди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиблари янада соддалаштирилмоқда