Муносабат

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев жорий йил 15-16 апрель кунлари Андижонга ташрифи чоғида вилоятда амалга оширилаётган лойиҳалар, бунёдкорлик ишлари, аҳолининг турмуш шароитлари билан танишиш мақсадида қатор маҳаллалар, хонадонлар, хўжалик ҳамда ишлаб чиқариш корхоналарида бўлиб, юртдошларимиз билан суҳбатда бўлди. Ибратли саъй-ҳаракатларни, фидойи инсонлар меҳнатини эътироф этди. 

Ташриф давомида ҳеч бир йўналиш, ҳеч бир соҳа Президентимиз эътиборидан четда қолмади. Давлатимиз раҳбари вилоятнинг ижтимоий, иқтисодий, инвестициявий ва маданий соҳалардаги ҳар бир ўзгариш, ҳар бир ривожланишига алоҳида эътибор қаратди, жараёнларни янада юксалтириш борасида ўз тавсияларини берди. 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятида 2025 йилда эришилиши режалаштирилган асосий мақсадларга оид тақдимот билан танишди. Лойиҳаларни ўз вақтида бажариш, аҳолини даромадли иш билан таъминлаш, ишсизларни касбга йўналтириш бўйича мутасаддиларга кўрсатмалар берди.

Давлатимиз раҳбари вилоятда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ва илғор ишланмалар билан танишди, уларнинг ташаббускорлари билан суҳбатлашди. Яхши тажрибаларни қўллаб-қувватлаб, юртимиз миқёсида оммалаштириш зарурлигини таъкидлади.

Андижон мамлакатимизда аҳоли энг зич жойлашган ҳудуд. Шу боис, вилоятда уй-жой масаласи энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Ана шундан келиб чиқиб, аҳолини уй-жой билан таъминлаш мақсадида давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2021 йилда Янги Андижон шаҳри қурилиши бошланган эди. Бу галги ташрифда Президент лойиҳанинг илк натижалари билан танишди. 

Ушбу шаҳар Андижон туманидаги адирликда 4 минг гектар майдонда барпо этилмоқда. Қурилиш саккиз босқичда режалаштирилган бўлиб, ҳозирда 63 та уй, шунингдек, 1 минг 680 ўринли мактаб, 420 ўринли болалар боғчаси, 250 қатновга мўлжалланган поликлиника фойдаланишга топширилган.  Енгил саноат корхонаси, ипотека маркази ишга туширилган.

Давлатимиз раҳбари янги мажмуаларни, ҳудуддаги “Янги Ўзбекистон боғи”да ҳунармандчилик, бадиий ва амалий санъат кўргазмаларини кўздан кечирди. Андижонда ҳар йили рассомлар фестивалини ўтказиш ташаббусини илгари сурди.

Президентимиз янги барпо этилган шаҳарда ўтказилган тантанали маросимдаги нутқида Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотларнинг бош мақсади – инсон қадрини улуғлаш, халқимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, шу асосда одамларни ҳаётдан рози қилиш эканлигини таъкидлади.   

Андижон заминида Янги Ўзбекистон ғояси ва нафаси ҳар бир маҳалла, хонадонга кириб бораётгани ва  халқимизнинг бунёдкорлик анъаналарини муносиб давом эттириб келаётган, фидойилик ҳамда ташаббускорлик фазилатларини амалий ишлари билан намоён этаётган Андижон аҳлига, бу ишларга ҳисса қўшган барча инсонларга ташаккур билдирди.

Шавкат Мирзиёев ўз нутқида ўзининг бетакрор илмий ва ижодий мероси билан миллатимиз, халқимизни бутун дунёга тараннум этган буюк аждодимиз – Заҳириддин Муҳаммад Бобур хотирасини абадийлаштириш мақсадида Янги Андижон шаҳрига – Бобур шаҳри, деб ном беришни таклиф қилди.

Президентнинг Бобур шаҳрини энг гўзал, замонавий шаҳарга айлантириш, бу шаҳардан ҳақиқий бобурийлар етишиб чиқиши учун бобомиз номи билан аталадиган ихтисослашган боғча ва мактаб, университет, музей, кутубхона ва IT паркдан иборат йирик таълим кластери барпо этилиши, олийгоҳ таркибида энг юқори талабларга жавоб берадиган спорт комплекси ҳам қурилишини айтиб ўтди. 

Давлат раҳбари айнан шу масканда келажагимиз эгалари бўлган ёшлар билан мулоқот ўтказди, уларга юксак ишонч билдирди.

Президентимиз Андижон вилоятида истиқомат қилаётган турли миллат вакиллари билан ҳам учрашди. Мамлакатимиздаги тинчлик-тотувлик, миллатлараро аҳиллик энг қадрли неъмат эканлиги таъкидланди.

Шунингдек, Президентимиз Булоқбоши туманида вилоят фаоллари иштирокида ўтказилган йиғилишда: “Агар барчамиз бир бўлиб, ҳамжиҳат бўлиб иш олиб борсак, ютуқларимиз янада кўпаяди, биз забт этолмайдиган марранинг ўзи бўлмайди, Андижон янада обод бўлади”, дея таъкидлади. 

Биз андижонликлар Юртбошимизнинг ташрифидан, юқоридаги гапларидан руҳланиб, янги марраларни забт этиш, юртимиз ободлиги ва фаровонлиги йўлида янада шижоат билан меҳнат қиламиз. Келажагимиз эгалари бўлган ёшларнинг Президентимиз ишончига муносиб, юксак салоҳиятли ва комил инсон бўлиб етишиши учун куч-ғайратимизни аямаймиз.

Дилшодбек Рустамов,

Андижон давлат чет тиллари институти ректори, профессор.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент ташрифи андижонликларга куч-ғайрат бағишлади