Нукусда кураш бўйича 2008-2009 йилларда туғилган U-17 ёшлар ўртасида (яккалик ва жамоалар) Ўзбекистон кубоги мусобақасига старт берилди.

Унда Тошкент шаҳри, вилоятлар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасидан полвонлар иштирок этмоқда.

Мусобақанинг очилиш маросимида Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг биринчи ўринбосари Ерполат Каипбергенов, Қорақалпоғистон Республикаси спорт вазири Еркинбай Қутибаев, Ўзбекистон Кураш федерацияси раисининг спорт ишлари бўйича ўринбосари Уйғун Умаров сўзга чиқиб, мамлакатимизда спортни, шу жумладан, курашни оммалаштиришга қаратилаётган алоҳида эътибор, полвонларимизнинг халқаро майдонларда қўлга киритаётган натижаларига тўхталиб ўтди.

Мусобақанинг биринчи куни 42, 46, 50 ва 55 кг вазндаги ўғил болалар, 36, 40 ва 44 кг вазндаги қизлар ўртасида ўтказилган беллашувларнинг ғолиблари тақдирланди.

Ўзбекистон кубоги мусобақаси 24 апрелга қадар давом этади.

[gallery-22948]

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кураш бўйича Ўзбекистон кубоги