Ўзбекистон Суперлигасининг 6-туридан ўрин олган сўнгги баҳсда "Сурхон" ва "Навбаҳор" клублари ўзаро рақобатлашди.

“Сурхон-арена” стадионида ўтказилган учрашувнинг 87-дақиқасида Кирилл Колесниченко томонидан киритилган гол “Сурхон” жамоасининг ғалабасини таъминлади ва клубга муҳим 3 очко тақдим этди.  

Футбол бўйича миллий чемпионатимизнинг олтинчи тури якунларига кўра, ОКМК 16 очко жамғарган ҳолда Суперлига жадвалида яққол пешқадамга айланди. Ушбу жамоани “Насаф” 14 очко жамғарган ҳолда таъқиб этмоқда. “Бунёдкор” ва “Динамо” клублари бир хил - 12 очко жамғариб, 3-4 поғонадан ўрин олди.

“Олтин водий”нинг уч жамоаси “Андижон” (9 очко), “Нефтчи” (9 очко) ва “Навбаҳор” (8 очко) кетма-кетликда 5-7 ўринга жойлашди.  “Хоразм” ва “Қизилқум” 7 очко тўплаган ҳола  8-9 ўринда қолган бўлса, узоқ кутилган ғалабага эришган “Пахтакор” 6 очко билан кучли ўнликни якунлаб берди. Бироқ “Бухоро”, “Қўқон-1912”, “Сурхон” ва “Машъал” клублари ҳисобида ҳам 6 очко мавжуд бўлиб, бу жамоалар голлар нисбатига кўра 11-14 поғоналардан ўрин эгаллади. “Сўғдиёна” 4 ва “Шўртан” 1 очко билан сўнгги ўринларда бораётир.  

Ўтган 6 тур давомида Люпчо Дориев (“Сўғдиёна”) 5 та гол уриб, тўпурарлар рўйхатини бошқариб бормоқда. Уни Игор Сергеев (“Пахтакор”) ва Луис Качорри (“Бунёдкор”) 4 та гол билан таъқиб қилмоқда.  

Шуни таъкидлаб ўтишимиз лозимки, бу турда ўтказилган учрашувлар орасида Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида ташкил этилган “Нефтчи” ва “Пахтакор” баҳсига энг кўп мухлис ташриф буюрди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, мезбонлар 4:0 ҳисобида енгилган ўйинни 15 минг 500 нафар мухлис стадиондан кузатди. Шунингдек, “Бобур-арена” мезбонлик қилган “Андижон” – “Динамо” (1:2) баҳсига 14 минг 7 нафар футбол ишқибози келди.

Суперлига баҳсларининг 7-тур ўйинлари 25-28 апрель кунлари бўлиб ўтади.

Тақвим қуйидагича:

  • 25 апрель: “Динамо” – “Нефтчи”;
  • 26 апрель: “Қўқон-1912” – “Хоразм”, “Машъал” – “Сурхон”, “Сўғдиёна” – “Андижон”;  
  • 27 апрель: “Насаф” – “Қизилқум”,  “Навбаҳор” – “Бухоро”, “Пахтакор” – “Шўртан”;
  • 28 апрель: “Бунёдкор” – ОКМК.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК Суперлигада пешқадам