Катта мусобақаларнинг юки ҳам катта бўлади. Нуфузли, дунё эътиборидаги чемпионатларда муваффақият қозониш, Ватан шаънини матонат билан ҳимоя қилиш осон эмас.

Ғалаба ўз-ўзидан қўлга киритилмайди. Унинг ортида энг аввало эътибор, меҳнат, изланиш, ҳар жиҳатдан салоҳиятли жамоани шакллантира билиш ва албатта ишонч мужассам бўлмоғи лозим.

Футбол бўйича U17 ёш тоифасидаги Осиё кубогида мамлакатимиз терма жамоасининг муносиб натижага эришгани,  икки футболчи кам бўлган ҳолда рақибини финалда доғда қолдиргани ўзбек футболи юксалишнинг янги босқичига чиқаётганини яна бир карра намойиш этди.

Давлатимиз раҳбари ёш футболчиларимизга йўллаган табригида таъкидлаганидек, азму шижоатли ёшларимизнинг бутун турнир давомида биронта ҳам мағлубиятга учрамасдан, рекорд натижа кўрсатгани, финалда мусобақа мезбони – Саудия Арабистони каби ғоят кучли жамоага қарши кескин беллашувда ўн бир ўйинчига қарши тўққиз футболчи билан ғолибликка эришгани чинакам жасорат ва матонат намунаси бўлди.

Дарҳақиқат, эндигина 17 ёш остонасида турган навқирон футболчиларимизнинг чемпионлик шарафига эга бўлиши Янги Ўзбекистоннинг янги ғалабалар сари ишончли одимлаётганининг амалдаги исботи, десак муболаға бўлмайди.

Осиёда тенгсиз бўлган музаффар футболчиларимизни кутиб олиш учун Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, футбол жамоатчилиги, журналистлар, ота-оналар ва мухлислар жам бўлди. Давраларда ана шу шукуҳ, шундай мавзудаги суҳбатлар бот-бот такрорланмоқда.

[gallery-22947]

Айтиш лозим, бугун ўсмир футболчиларимизнинг ғалабаси нафақат спорт соҳаси ходимлари даврасида, балки маҳаллаларда, бозору хиёбонларда, кўча-кўйда, катта-кичик давраларнинг асосий мавзусига айланди. Айни шу фикрлар халқимизни ягона мақсад атрофида бирлашишга, келажакка бўлган ишончи янада юксалишига хизмат қилмоқда.

...Биз кутган онлар келди. Саудия Арабистонидан учган самолёт пойтахтимизнинг муаззам аэропортига келиб қўнди. 

Футбол бўйича U17 ёш тоифасидаги Осиё кубогида зафар қучган, халқимизнинг фахрига айланган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Ватан тупроғига қадам қўйди.

Ота-оналар, мураббийлар, кенг жамоатчилик вакиллари, гул кўтарган барчиной қизларимиз, дуогўй фахрийларимиз, соҳа фидойиларининг юз-кўзларидаги соғинч, шукроналик, ифтихор туйғуларини сўз билан ифодалаш қийин.

2024 йил мамлакатимиз Олимпия жамоаси ўзбек футболи тарихида илк маротаба Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган эди. Жорий йилги мавсумда миллий терма жамоамиз Жаҳон чемпионатига чиқиш остонасига етиб келди. Бу муваффақиятли одимни бугун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Осиё кубогида давом эттирди. Энди унинг кейинги манзили жорий йилнинг 3-27 ноябрь кунлари Қатарда ўтказиладиган жаҳон чемпионати.

U17 ёш тоифасидаги бу галги Осиё кубоги ўйинлари тафсилотларига тўхталадиган бўлсак, Ўзбекистон терма жамоаси Таиланд, Хитой, Саудия Арабистони, БАА ва КХДР каби термаларни мағлуб этиб, финалга йўл олди. Сўнгги ҳал қилувчи финал баҳси эса матонат, шижоат ва Ватан шаъни учун кураш ўйини бўлди.

Чемпионат давомида ўзининг ёрқин ўйинлари билан ажралиб турган Неъматуллоҳ Рустамжонов – Осиё кубогининг энг яхши дарвозабони, 5 та гол урган Асилбек Алиев – энг яхши тўпурар, Садриддин Ҳасанов – турнирнинг энг яхши футболчиси, деб эътироф этилгани ҳам барчамизга ўзгача ифтихор бағишлади.

– Шогирдларим қитъа чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилишдек масъулиятни ҳис этган ҳолда кўтаринки руҳ ва кучли иштиёқ билан тўп сурди, – дейди Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Ислом Исмоилов. – Улар бутун дунёга юртимизда жисмонан ва маънан етук баркамол авлод вояга етаётганини, Ўзбекистон ёшларининг дунёда ҳеч кимдан кам эмаслигини яна бир бор кўрсатди. Фурсатдан фойдаланиб, юртимизда футболга қаратилаётган улкан эътибор учун давлатимиз раҳбарига, ҳукуматимизга миннатдорлик билдирамиз. Финал ўйини фантастик ўйин бўлди. Йигитларга раҳмат. Улар имконсиз вазифани уддалади. Ҳиссиётларимизни сўз билан таърифлаб бўлмайди. Олдимизда янада муҳим мусобақа бизни кутмоқда. Жаҳон чемпионатида ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиламиз.

– Биз Осиё чемпионатида зафар қучиб, халқимиз ишончини оқлаш бахтига муяссар бўлганимиздан беҳад хурсандмиз, – дейди Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси аъзоси Садриддин Ҳасанов. — Бу натижа билан тўхтаб қолмаймиз. Насиб қилса, шу йил ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ҳам муносиб қатнашиб, ўзбек футболининг юксак салоҳиятини бутун жаҳонга намойиш этамиз.

Байрамона ўтган тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиеёвнинг футболчиларимизга йўллаган табригини ўқиб эшиттирди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари О.Абдураҳмонов Президентимизнинг тегишли фармони билан спортчилар ва уларнинг мураббийи, футбол тарғиботи йўлида фидойилик кўрсатиб келаётган спорт шарҳловчилари давлатимизнинг юксак мукофотлари –  "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози" фахрий унвони, "Келажак бунёдкори" ва "Шуҳрат" медаллари билан тақдирланганини эълон қилди.

Карнай-сурнай садолари остида U17 ёш тоифасида Осиё кубогида юрт шуҳратини халқаро спорт майдонида улуғлашга беқиёс ҳисса қўшган, мамлакатимиз ёшларининг шаҳду шижоатини халқаро майдонда намойиш этган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мураббийи ва футболчиларига Президент совғаси – енгил автомобиллар калитлари ва давлат мукофотлари тантанали топширилди.

Ишонч ва эътибор янги муваффақиятлар пойдевори саналади. Бугун Янги Ўзбекистоннинг “олтин авлоди” бўлган оловқалб футболчиларимиз халқимизнинг меҳру-муҳаббатига сазовор бўлди.

Умидимиз, Осиё кубогида ғолиб бўлган ёш футболчиларимиз жаҳон яшил майдонларида ўзбек футболининг ёрқин ғалабаларини таъминлайди. Нуфузли мусобақалар остонасида турган орзулари бир дунё футболчи ёшларимизга жиддий синовларда мардонаворлик тилаб қоламиз.  

Тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.Икромов, Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари О.Умаров, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раиси Б.Қурбонов, Ёшлар ишлари агентлиги директори А.Саъдуллаев, Тошкент шаҳар ҳокими Ш.Умурзаков ва бошқа мутасаддилар иштирок этди.

Тўлқин РЎЗИЕВ, Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Миллий футболимиз тарихига олтин ҳарфлар билан ёзиладиган шонли воқеа