2025 йилнинг биринчи чорагидаги ислоҳотлар

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид Давлат дастури Ўзбекистонда давлат бошқарувини халқ манфаатларига хизмат қилувчи, фаол ва самарали механизмга айлантиришга қаратилган. 

Йилнинг биринчи чорагида қонун устуворлигини таъминлаш ва давлат бошқарувини ташкил этиш соҳасида амалга оширилган чоралар давлат сиёсий ислоҳотларининг узвий давоми сифатида кўрилади. Бу жараёнларда ҳуқуқий асосларни мустаҳкамлаш, самарали назорат тизимларини жорий этиш ва жамоатчилик иштирокини таъминлаш асосий йўналишлардан бири бўлди. 

Энг аввало, давлат функцияларини хусусий секторга ўтказиш орқали иш жараёнларини мақбуллаштиришни жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 февралдаги қарори билан 2025 йил 1 июлдан бошлаб хусусий секторга ўтказиладиган давлат хизматлари ва функциялари рўйхати тасдиқланди. Бу орқали 7 та вазирлик ва идораларнинг қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, туризм, қурилиш каби соҳалардаги 11 та давлат функцияси хусусийлаштирилиши белгиланди.

Ушбу ислоҳот мамлакатда давлат бошқарувини модернизация қилиш, иқтисодий самарадорликни ошириш ва хусусий секторнинг иқтисодиётдаги фаол иштирокини кенгайтиришга хизмат қилади. Хусусий секторнинг тажриба ва инновацион ёндашувлари орқали рақобатбардош хизматлар муҳити шаклланади, бу эса аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифати ва қулайлигини ошириш билан бирга, давлат бюджетидан молиявий юкни камайтириш орқали ресурсларни бошқа устувор йўналишларга қаратиш имкониятини беради. Бу қадам Ўзбекистоннинг барқарор иқтисодий ривожланиш йўлидаги стратегик мақсадларига мувофиқдир. 

Мазкур ислоҳотлар давлат хизматлари шаффофлиги ва самарадорлигини янада оширади. Масалан, қишлоқ хўжалигида илғор агротехнологиялар, қурилишда энергия тежовчи ёндашувлар, таълимда рақамли платформалар қўлланиши соҳаларнинг ривожланишига хизмат қилади. Шу билан бирга, давлат томонидан самарали назорат ва тендер жараёнларининг очиқлиги таъминланиб, хусусий сектор фаолиятининг адолатли ва қонун доирасида амалга оширилиши кафолатланади. Бу ислоҳотлар натижасида иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги кучаяди, янги иш ўринлари яратилади ва аҳоли фаровонлиги юксалади. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмиталарининг илмий-тадқиқот ташкилотлари, таҳлил марказлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиши мақсадида 2025 йил 10 февралда Қонунчилик палатасининг қарори қабул қилинди. Қарор асосида давлат инспекциялари Қонунчилик палатаси қўмиталарига бириктирилди. Бу орқали парламент назоратининг амалий механизмлари яратилди ва ижро этувчи органларнинг масъулияти кучайтирилди. Шу билан бирга, Қонунчилик палатаси қўмиталарига илмий-тадқиқот ташкилотлари ва таҳлил марказлари ҳам бириктирилиши қонун ижодкорлиги жараёнида илмий ёндашув, таҳлил ва эксперт хулосаларига асосланган қарорларни қабул қилиш имконини беради. 

Жорий йилнинг февраль-март ойларида ушбу ҳамкорликларни мустаҳкамлаш мақсадида 50 дан ортиқ илмий муассаса ва таҳлил марказлари билан меморандумлар имзоланди. Бу жараён давлат бошқарувида янги – таҳлил ва далилга асосланган қарор қабул қилиш маданиятини шакллантиришга хизмат қилади. Бу нафақат қабул қилинаётган қонунларнинг сифатини оширади, балки уларнинг ҳаётга татбиқ этилишини ҳам самарали бошқариш имконини беради. 

Ахборот сиёсатини такомиллаштиришдаги яна бир муҳим ташаббус – Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги “Энг яхши ахборот хизмати” танловини эълон қилганидир.  Ушбу танлов ахборот хизматларининг профессионаллик даражасини кўтариш, фуқароларга тезкор ва ишончли маълумот етказишда рақобатбардош муҳит яратишга хизмат қилади. Шу билан бирга, танлов давлат идораларининг очиқлик ва шаффофлик принципларига риоя қилишини таъминлашда муҳим қадам бўлиб, ахборот сиёсатининг замонавий талабларга мослашувига ёрдам беради. 

Маҳаллий давлат ҳокимияти ижро органлари фаолиятини трансформация қилиб, ҳудудий бошқарувни “аҳоли манфаатларига хизмат қилиш” тамойили асосида йўлга қўйиш мақсадида Олий Мажлис Сенати Кенгашининг 2025 йил 28 январдаги “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши томонидан Кенгаш сўровини, маҳаллий Кенгаш депутати томонидан депутат сўровини юбориш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори муҳим қадамдир. Ушбу қарор маҳаллий Кенгашлар ва депутатларнинг назорат-таҳлил фаолиятини кучайтириш, аҳолининг мурожаатларига тезкор ва асосли жавоб беришни таъминлашда алоҳида аҳамиятга эга. 

Хулоса қилиб айтганда, 2025 йилнинг биринчи чорагидаги ушбу ислоҳотлар давлат бошқарувини марказдан халққа яқинлаштириш, қарорлар қабул қилишда жамоатчилик ва илмий таҳлилларга таяниш ҳамда қонун устуворлигини таъминлашда ҳуқуқий базани мустаҳкамлаш каби кўплаб соҳаларни қамраб олди. 

Бу жараёнлар давлат тизимини нафақат ислоҳ қилиш, балки уни халққа хизмат қилувчи механизм сифатида қайта қуриш йўлида муҳимдир.

Инобат ҲАКИМОВА,

“Тараққиёт стратегияси” маркази бош мутахассиси.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Давлат бошқарувида янги – таҳлил ва далилга асосланган қарор қабул қилиш маданияти шаклланмоқда