Ўзбекистон ва Ўмон олий таълим тизими ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида элчи Абдусалом Ҳотамов иштирокида учрашув ташкил этилди. Мулоқот давомида Бухоро давлат университети ректори Обиджон Ҳамидов, Масқат, Низва университетлари раҳбарлари ҳамда Ад-Доҳилия вилояти губернатори, тегишли вазирлик масъуллари қатор муҳим масалаларни муҳокама қилди. Бухоро ҳамда Ад-Доҳилия маъмурий маркази Низва шаҳарлари томонидан иқтисодий, ижтимоий, туризм ва соғлиқни сақлаш соҳаларида биргаликда амалга ошириладиган ишлар келишиб олинди.

Келгусида БухДУ ҳамда Масқат ва Низва университетлари шерикликда қўшма лойиҳалар - конференция, кўргазма, семинар, симпозиум, қисқа муддатли курс ва тренинглар ўтказиши, қўшма илмий тадқиқот олиб бориши кўзда тутилган. Шунингдек, ҳамкорлик жараёни илмий журналларда ўзаро матерриаллар чоп этиш, қўшма ўқув қўлланмалари, режа ва дастурлар тайёрлаш, профессор-ўқитувчилар ва маъмурий ходимлар, талаба, магистрант, докторант ва тадқиқотчилар алмашинуви масалаларини ҳам қамраб олган.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Ўмон олий таълим муассасалари ҳамкорлиги ривожланади