ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилояти Қувасой шаҳрининг қўшни Қирғизистон билан чегара ҳудудида жойлашган “Полмон” МФЙ аҳли томорқа миришкорлиги ҳамда боғдорчилик соҳасидаги ютуқлари билан танилган.

Айни пайтда бу ерда 4500 нафар қирғиз миллатига мансуб ҳамюртларимиз истиқомат қилади. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Достонбек Назиров кўмагида кейинги уч йилда қарийб 100 та оилага 2,5 млрд. сўм имтиёзли кредит ажратилди. Шахсий томорқа ер эгаларига 40 та мотокультиватор олиб берилди ҳамда 20 га яқин хонадон томорқасида иссиқхона барпо этилди.

Бу йил маҳалла аҳли фаровонлигини юксалтириш мақсадида боғдорчилик, чорвачилик ва йилқичилик йўналишида 40 та микролойиҳа ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда.

Меҳнат фахрийси Маманбой Макситов 14 сотих ерда Нидерландия лолаларини парваришлаш орқали йилига икки маротаба мўмай даромад олади. Кузда лола гули кўчати, баҳор фаслида эса тайёр гул сотилади. Маманбой отанинг лолалари жуда ҳам харидоргир.

[gallery-22920]

— Ҳозирда лоланинг қизил, сариқ ва пуштисини етиштирамиз, жорий йилдан оқ ранглисини ҳам экишни мақсад қилганмиз, - дейди тажрибали томорқачи. — Шу тарзда гулларимизни вилоят бўйлаб сотиш билан бирга, қўшни Қирғизистонга ҳам экспорт қилиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, олма, нок ва гилос мевалари етиштириш ҳамда асаларичилик оиланинг яна бир даромад манбаи ҳисобланади.

— Беш нафар фарзандим уйли-жойли ва барчасининг ўз даромади бор, - дея давом этади отахон. — Чолу кампир ушбу юмушларни соғлом ва жисмонан фаол бўлиш мақсадида бажарамиз.

Айтиш жоиз, бугунги кунга қадар Маманбой ота 10 нафарга яқин маҳалладошларига лола етиштириш сир-асрорини ўргатди. Шу тарзда яқин истиқболда Нидерландия лолаларини етиштириш ҳам маҳалланинг асосий драйверларидан бирига айланса, ажаб эмас.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Маманбой отанинг лолалари