Жадидлар
Ўтган аср бошларида ижод қилган Туркистон тараққийпарварларининг йирик вакили Ғулом Музаффар ўғли Зафарий (1889-1937) нафақат ўзбек мусиқаси билимдони, миллий театр санъати дарғаларидан, балки, етук драматург, шоир ва журналист ҳам бўлган. Унинг болалиги кўҳна Тошкентнинг Эски шаҳар қисмида, Катта боғ маҳаллада ўтди. Оддий мисгар оиласида дунёга келган Ғулом Зафарий ўз иқтидори ва ўткир салоҳияти билан жуда ёшлик онларидан Тошкент зиёлилари орасида танилиб улгурди. Ғ.Зафарий дастлаб, жадид муаллими сифатида Ўш ва Фарғона водийси шаҳар ҳамда қишлоқларида педагоглик фаолияти билан шуғулланди. Айни пайтда “Турон” маърифий жамияти аъзолари билан мустаҳкам ижодий алоқани йўлга қўйди, Туркистонда дунёга келган жадид матбуотининг фаол қаламкашларидан ва тарғиботчиларидан бирига айланади.
"Жадидлар — миллат қаҳрамонлари" лойиҳасининг бу галги сонида Ғулом Зафарийнинг миллий тарихимиз саҳифаларида жуда қисқа муддат умр кўрган, аммо ниҳоятта муҳим ўрин тутган Туркистон Мухторияти билан боғлиқ ижодий фаолияти ҳақида тўхталмоқчимиз.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/MYA5H6IqJQM" title="Gʻulom Zafariy Turkiston Muxtoriyati ilhomchisi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, А.Аҳмедов (видео), ЎзА