Тошкент шаҳридаги “Юнусобод” спорт мажмуасида самбо бўйича давом этаётган Осиё-Океания чемпионатида навоийлик спортчилар ҳам фаол иштирок этмоқда.
2005-2007 йилларда туғилган ёшлар ўртасидаги самбо ва жанговар самбо беллашувларида 20 га яқин мамлакатнинг маҳоратли ёш спортчилари орасида Учқудуқ спорт мактабининг самбо бўлими тарбияланувчиси, Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Асал Шавкатова 72 кг вазн тоифасида 1-ўринни эгаллаб, Осиё чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди.

Бу улкан ютуқда спортчининг тинимсиз меҳнати билан бирга устози Ҳаётжон Умаровнинг ҳам ҳиссаси беқиёс эканлигини таъкидлаш ўринлидир.
А.Бўриев, ЎзА мухбири