Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Элчихонаси, Бирлашган Миллатлар ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Тошкент давлат аграр университети ҳамкорлигида Ўзбекистонда қайта тикловчи қишлоқ хўжалигининг имкониятларини намойиш этувчи муҳим тадбир бўлиб ўтди.

 Тадбир давомида Буюк Британияда суратга олинган «Тупроқнинг олти дюйми» ҳужжатли фильми намойиш этилиб, ушбу фильм ёш фермерларнинг тупроқни тиклаш, саломатликни яхшилаш ва маҳаллий ҳамжамиятларни қўллаб-қувватлаш орқали озиқ-овқат ишлаб чиқариш тизимини ўзгартираётгани ҳақида ҳикоя қилади. Барқарор деҳқончилик амалиётларини жорий этиш бўйича муваффақиятли тажрибалар ва инновацион ёндашувларни намоён қилувчи фильм деҳқончиликда илҳом ва амалий билим манбаи сифатида хизмат қилиши кутилмоқда.

Фильм намойишидан олдин «Тупроқ, сув, ҳаёт: Ўзбекистоннинг иқлим ўзгариши ва ер таназзули муаммоларини енгиш учун ресурс тежамкор ва қайта тикловчи қишлоқ хўжалиги тизимларига ўтиш йўли» мавзусидаги суҳбат бўлиб ўтди. Унда мутахассислар агроэкологик деҳқончилик амалиётларини Ўзбекистоннинг иқлими ва ландшафт шароитларига мослаштириш йўлларини муҳокама қилдилар. Сўзга чиққан иштирокчилар қайта тикловчи қишлоқ хўжалиги амалиётларни кенгайтириш орқали ерларнинг деградацияси ва иқлим муаммоларига қарши курашиш ҳамда қишлоқ аҳолисининг турмушини яхшилаш бўйича фикр алмашдилар. 

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/974wzbWtx5U" title="Tabiiy resurslarga ehtiyotkorona munosabat" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Тадбир ниҳоясида университетнинг тажриба фермасида рамзий дарахт экиш маросими ўтказилди. Унда қурғоқчиликка чидамли маҳаллий дарахт турлари экилди. Бу ташаббус Ўзбекистоннинг экологик ҳолатини яхшилаш, ер ресурсларини асраш ва барқарор қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга бўлган эътиборининг амалий ифодаси сифатида катта аҳамият касб этди.

Фардона Яхшибоева, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Табиий ресурсларга эҳтиёткорона муносабат (+видео)