Бугунги кунда юртимизда 20 та туризм қишлоғи мавжуд. Бу ўша қишлоқ ёки маҳаллаларнинг ўзига хос табиати, бир неча асрлик анъана ва қадриятларни сақлаб келаётгани, миллий турмуш маданияти бошқалардан фарқ қилиши билан боғлиқ. Савол туғилади: мамлакатимизда бундай қишлоқ, маҳаллалар камми?

Йўқ, албатта. Бундай масканлар жуда кўп. Керак бўлса, ҳар бир маҳалла ва у ерда яшовчи аҳолининг фақатгина шу ҳудудга хос бўлган турмуш тарзи, урф-одат ва маданияти бор. Гап туризмни ҳудуднинг асосий драйверига айлантириб, бу ҳаёт тарзини кўрсатиб бера олишда, сайёҳлик ва сайёҳлар учун қулай, хавфсиз шароит яратиб беришда.

Буни давлатимиз раҳбари шу йилнинг 9 апрель куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳам алоҳида қайд этиб, юртимизнинг бой тарихи ва маданияти, ажойиб табиатидан фойдаланиб, сайёҳларни ҳозиргидан икки-уч карра кўпайтириш мумкинлигини таъкидлади.

Ургут туманидаги тоғлар бағрида жойлашган Терсак қишлоғини олайлик.

Бу маскан азалдан гўзал табиати, мусаффо ҳавоси билан кишини ўзига ром этиб келади. Ана шу тоғ бағрида жойлашган қишлоққа бундан 10-15 йил олдин келса ўзимизнинг юртдошларимиз, ҳудуд аҳолисининг қариндош-уруғи келарди. Ҳозир эса дунёнинг деярли барча қитъаларидан сайёҳлар келади, десак ишонаверинг.

Мана бу опа-сингиллар дунёнинг тараққий этган бир давлатидан– Франциядан келган. Уларни кўриб, нима Европада маза қилиб томоша қилиш, завқланиш мумкин бўлган тоғлар йўқми, баҳаво жойлар камми, деб ўйлайсиз? Бор, албатта, жуда ҳам кўп бўлиши мумкин. Лекин Матилда Гилберт  интернетдаги сурат ва видеолавҳаларни кўриб, яқин дўстларидан эшитиб, ўзбек халқининг турмуш тарзи билан яқиндан танишиш, гўзал тоғ манзаралари, мусаффо ҳавосидан баҳраманд бўлиш учун синглисини олиб Терсакка келган.

– Биз суратда кўрганимиздан ҳам чиройли жойлар экан, – дейди Матилда Гилберт. – Энг муҳими тинч, осойишта. Табиат билан уйғун яшаб, завқланасиз, осмонни, зилол сувларни, тоғларни ўз рангида, бутун гўзаллигини ҳис қилиб кўрасиз. Икки кундан буён бу оиланинг меҳмони эмас, аъзосидек улар билан бирга яшаб, маза қилиб дам оляпмиз.

Меҳмон уйи эгаси Илҳом Қайсаров сайёҳларга тоққа чиқиш ва у ердаги шаршарага бориш йўлини тушунтирди. Опа-сингиллар эса худди шу қишлоқда яшаб юргандек, гид-таржимонсиз ёки ҳамроҳсиз, айтилган манзил томон кетишди. Назаримда, мана шу жиҳатнинг ўзи ҳудуднинг туризм қишлоғи мақомини, хавфсиз туризмни ифода этади.

– Терсакка 2021 йилда туризм қишлоғи мақоми берилган бўлса-да, биз бу фаолият билан бир неча йил олдин шуғулланишни бошлаганмиз, – дейди Илҳом Қайсаров. – Хонадонимиз тоғ ён бағрида жойлашган, кўриб турибсиз– баҳаво, туризмбоп жой. Шунинг учун 2019 йилда меҳмон уйи ташкил этиб, сайёҳларни қабул қила бошладик. Асосан ижтимоий тармоқлар, интернет сайтлар ва айрим сайёҳлик фирмалари орқали ишлаб, буюртмалар оламиз. Шу пайтгача Африка қитъасидан бошқа дунёнинг барча нуқталаридан, Австралия ва Канададан ҳам сайёҳлар келди. Яқинда Рамазон ойида араблар хонадонимиз меҳмони бўлди, биз билан бирга рўза тутди. Маҳаллий сайёҳлар ҳам келишади, лекин асосан хорижликларни қабул қиламиз. Меҳмон уйимиз катта эмас, ўн ўринли. Бундан кўп ҳам қабул қилишимиз мумкин, лекин сайёҳларнинг ҳар бири билан суҳбатлашиш, уларга юртимиз, қишлоғимиз тарихи ҳақида гапириб бериш, саёҳатларга олиб чиқишга улгуришимиз керак. Улар биз билан бирга яшаб, бирга овқатланишади, ҳаётимиз билан яқиндан танишади. Ҳозир турмуш ўртоғим, ўғлим ва келиним билан бирга шу фаолият билан шуғулланамиз, асосий ишимиз шу. Ўтган йил 400 нафарга яқин меҳмон қабул қилдик. Қишлоғимизга туризм қишлоғи мақоми берилгач, сайёҳлар оқими бирмунча ошди. Шунинг учун энди ҳовлимизда битта ўтов ўрнатмоқчимиз. Кейинги пайтда туристлар учун капсула уйларнинг қулайликларини кенг тарғиб этишяпти, битта шундай “уй” олмоқчи бўлиб турибман. Туристлар биздаги миллийликни кўришни хоҳлашгани боис миллий услубда уй қуришни ҳам режалаштирганмиз.

Терсак маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси Ғиёс Ғаффоровнинг айтишича,  ҳудуд инфратузилмаси яхшиланиб, қишлоққа туризм мақоми берилгач, аҳолида ушбу фаолият билан шуғулланишга иштиёқ ортди. Янги меҳмон уйлари ташкил этилди, ҳар бир хонадонда сайёҳларни қабул қилиш учун шароит яратилмоқда.  

– Маҳалламиз туризм қишлоғи мақомини олгач, одамларда уйғониш пайдо бўлди – дейди Ғиёс Ғаффоров. – Меҳмон уйларимиз сони 20 тадан 35 тага етди. Бу йил яна ҳам кўпайиши кутилмоқда. Ҳисоб-китоб қилиб кўрганимизда ўтган йил Терсакка 10 минг нафар хорижлик, 25 нафар маҳаллий сайёҳлар келгани маълум бўлди. Табиийки, жорий йилда ушбу рақамлар яна ҳам юқори бўлиши кутилмоқда. Бунинг учун сайёҳларга қулай шароит, уларнинг қишлоғимизда бўлиш вақтини узайтириш учун қўшимча имкониятлар яратиш лозим. Албатта, бу борада бир қатор янги лойиҳаларимиз бор. Айни пайтда ҳудудда маҳаллий тадбиркор томонидан Зеплайн яратилмоқда ва шу ой якунига қадар ишга туширилиши режалаштирилган. Бундан ташқари, яна ўндан ортиқ меҳмон уйи ташкил этилади, икки нафар тадбиркоримиз капсула уй келтирмоқчи. Яна икки нафар маҳалладошимиз меҳмон уйига жиҳозлар сотиб олиш учун кредит сўраган. Уларнинг аризаларини тасдиқлаб, банкларга тақдим этганмиз, яқин кунларда кредити чиқиб қолади. Ўтган йил Шароф Ҳасановга шундай кредит берилганди, у киши меҳмон уйини кенгайтириб, қўшимча қулайликлар яратди.

Терсакка қўшни – Омонқўтон маҳалласига ҳам бу йил туризм қишлоғи мақоми бериш кўзда тутилган. Тоғлар орасида – Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларини боғловчи “Тахтиқорача” довонида жойлашган бу маскан ҳам доим маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар билан гавжум. 3500 дан ортиқ аҳоли яшайдиган ҳудуднинг жойлашуви ва имкониятидан келиб чиқиб, туризм асосий драйвер сифатида белгиланган. Айни пайтда маҳаллада 25 та дам олиш маскани, 10 дан ортиқ мавсумий ҳордиқ чиқарадиган жойлар, 30 та хизмат кўрсатиш шохобчаси мавжуд. Бу йил яна 20 гектар майдонда йирик туризм лойиҳаси амалга оширилади. Жумладан, жорий йилнинг май ойидан 20 яқин лот аукционга чиқарилиб, 3 та меҳмонхона, 5 та ресторан, спорт майдончалари, автотураргоҳ, истироҳат боғлари, дам олиш масканлари қурилиши бошланади.

[gallery-22881]

– Президентимизнинг 2024 йил 29 ноябрдаги “Самарқанд вилоятида инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини  янада ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида ҳудудда туризмни ривожлантириш билан боғлиқ бир қатор вазифалар белгиланган, – дейди Самарқанд вилояти туризм бошқармаси шуъба бошлиғи Асламжон Камолов. – Жумладан, 9 туман ва шаҳардаги 14 та қишлоқ, маҳаллага “туризм қишлоғи” мақомини бериш режалаштирилган. Бу маҳаллаларда 309 та меҳмон уйи, хостел, кемпинг, ўтов нуқталари, 138 та овқатланиш масканлари, 60 та савдо нуқталари, замонавий туристик хизматлар (ҳаво шарлари, параплан, осма дор йўли ва бошқалар) ташкил этилади. Жумладан, Ургут туманида шу пайтгача Терсак қишлоғига туризм қишлоғи мақоми берилган бўлса, бу йил Чорчинор ва Омонқўтон ҳам шундай мақомга эга бўлади. Яқинда, 1 апрель куни Омонқўтонда туристик объектлар қуриш, инфратузилмани яхшилаш мақсадида мастер режа ишлаб чиқилди. Унда ҳудудда соғломлаштириш ва дам олиш масканлари, меҳмонхоналар, туристик объектлар ташкил этилиши белгиланган. Ерлар аниқланиб, электрон савдога чиқарилади.  

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/NpjmMSZCVdU" title="Turizm qishloqlari – tarix va madaniyat, anʼana va qadriyatlar, goʻzal tabiatimiz koʻzgusi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Бизда ҳозир тарихий-маданий туризм кенг оммалашган, сайёҳлар эса янги туристик хизматларни хоҳлайди ва биз бу борада изланишлар олиб боряпмиз. Хусусан, Ургут туманидаги Қоратепа сув омборида ҳам дам олиш жойлари ташкил этилиб, маҳаллий ва хорижлик сайёҳлар учун қулайликлар яратилмоқда.

Албатта, юртимизнинг ҳар бир ҳудудида туризмни ривожлантириш учун жуда катта имконият мавжуд. Айни пайтда жойларда амалга оширилаётган лойиҳалар, туризм қишлоқларининг кўпайтирилаётгани ва инфратузилма яхшиланаётгани ҳам шу мақсадга хизмат қилади.

Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат, видео),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туризм қишлоқлари – тарих ва маданият, анъана ва қадриятлар, гўзал табиатимиз кўзгуси (+видео)