Сирдарё вилояти Боёвут туманида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар самара бермоқда.

Жумладан, Мажбурий ижро бюросининг Боёвут туман бўлими томонидан туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 6 январдаги ижро ҳужжатига асосан олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида “С.О. сервис” масъулияти чекланган жамияти фойдасига 5 миллиард 170 миллион сўм миқдоридаги қарздорлик ундирилди.

Суд ҳужжатига кўра, қарздор “М.М.Т.” ташкилоти томонидан умумий ҳажми 11 миллиард 720 миллион сўмлик қарз тўланиши белгилаб қўйилган. Мазкур қарзни ундириш юзасидан МИБ томонидан ижро ҳаракатлари олиб борилиб, қарздорнинг банк ҳисоб рақамларига банд солинди, шунингдек, бино-иншоотлари ва автотранспорт воситалари хатланди.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида ундирувчи тадбиркор фойдасига 5 миллиард 170 миллион сўм миқдоридаги маблағ ундирилиб, унинг банк ҳисоб рақамига ўтказиб берилди.

Айни пайтда қолган қарз миқдорини ундириш бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари белгиланган тартибда давом эттирилмоқда.

Мазкур ҳолат тадбиркорлик субъектларининг қонуний ҳуқуқлари давлат томонидан кафолатланган ҳолда ҳимоя қилиниши, суд қарорларининг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилиши таъминланаётганини яна бир бор тасдиқлайди.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркор фойдасига 5 миллиард сўмдан ортиқ қарздорлик ундирилди