Санкт-Петербург шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеяси кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон парламент делегацияси мазкур тадбирда иштирок этади.

Делегациялар раҳбарлари МДҲ Парламентлараро ассамблеяси баҳорги сессияси тадбирларида Парламентлараро Иттифоқнинг Тошкент шаҳрида ўтказилган 150-юбилей ассамблеясида кўрилган масалалар, МДҲ Парламентлараро ассамблеяси халқаро кузатувчилари томонидан сайловларда ўтказилган мониторинг натижаларини муҳокама қилади.
Ассамблеянинг 2024 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинади ва ўтказилиши режалаштирилаётган халқаро саммитларга тайёргарлик масалалари кўриб чиқилади.
Бундан ташқари, МДҲ Парламентлараро ассамблеясининг Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали мажлиси ҳам бўлиб ўтади.
Н.Абдураимова, ЎзА