Жорий йилнинг 14-16 апрель кунлари “Ўзатом” агентлиги директори Азиз Аҳмедхўжаев бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегацияси  ишчи ташриф билан Венгрия Республикасида бўлди. 

Ташриф доирасида Венгрия томонининг атом энергетикаси ва ядро технологиялари соҳасидаги илғор тажрибасини ўрганиш, шунингдек, энергетика объектларида саноат қуруқ совутиш тизимларини эксплуатация қилиш ва техник хизмат кўрсатишнинг замонавий ёндашувлари билан танишиш мақсадида бир қатор учрашувлар ташкил этилди. 

Ташрифнинг дастлабки қисмида делегация Венгрия энергетика ва иқлим масалалари бўйича давлат котиби Атилла Штайнер билан музокаралар ўтказди. Суҳбат чоғида томонлар атом энергетикаси соҳасида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, тажриба алмашиш ва соҳага доир истиқболли лойиҳалар юзасидан фикр алмашдилар. 

Шунингдек, Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлигида ушбу соҳада фаолият юритаётган етакчи компаниялар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Венгрия томони ядро технологиялари йўналишида эришилган ютуқлар ва инновацион ечимлар бўйича тақдимот намойиш этди. Музокаралар чоғида Ўзбекистонда қурилиши режалаштирилаётган атом электр станцияси лойиҳасига техник кўмак, хусусан, сув таъминоти тизимларига оид ечимлар муҳокама қилинди. 

Учрашувлар давомида соҳа учун кадрлар тайёрлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилди. Ўзбекистонлик талабаларни Венгриянинг нуфузли олий таълим муассасаларида ўқитиш учун мақсадли квоталар ажратиш масаласи кўриб чиқилди. Шунингдек, “MVM EGI” компанияси билан ҳамкорликда ўзбек мутахассисларининг малака ошириш дастурлари бўйича ҳам фикр юритилди.

Ташриф якунида атом энергетикаси соҳасида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш бўйича муҳим келишувларга эришилди. Томонлар ядро технологияларини ривожлантириш, кадрлар салоҳиятини ошириш ва илғор ечимларни жорий этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр эканликларини билдирди. “Ўзатом” агентлиги ахборот хизмати маълум қилганидек, Ўзбекистон делегациясининг мазкур ташрифи атом энергетикаси соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, соҳа ривожига замин яратиш ва мамлакатнинг энергетик хавфсизлигини таъминлашга хизмат қиладиган муҳим қадамлардан бири сифатида қайд этилди. 

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Венгрия атом энергетикаси соҳасида ҳамкорликни кенгайтирмоқда