Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларини тўлақонли ҳимоя қилиш учун Ўзбекистон Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияга қўшилди. Уни амалга ошириш бўйича 2023-2025 йилларга мўлжалланган Миллий ҳаракатлар режаси қабул қилинди.

Шу асосда ижтимоий хизматлар ва тиббий ёрдамлар кўлами кенгайди. Инклюзив таълим, қулай ва тўсиқларсиз муҳит яратиш йўналишларида ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси ҳамда халқ депутатлари Фарғона вилояти кенгашининг қўшма мажлисида шу ҳақда гап борди. 

Ушбу соҳада қонунчилик ҳужжатлари ижроси Фарғона вилоятида ўрганилганида қатор ишлар амалга оширилаётгани маълум бўлган. Ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқларсиз муҳитни яратиш мақсадида ўтган йилда 9 та тиббиёт муассасасидаги лифтлар янгисига алмаштирилди, 41 та тиббиёт муассасасидаги пандуслар таъмирланди, 40 та жамоат транспорти воситаси ногиронлиги бўлган шахсларга мос равишда жиҳозланди.

Ушбу соҳада амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда мавжуд муаммоларга ҳам эътибор қаратилди. Хусусан, вилоятда инклюзив таълим ташкил этилган 71 та умумий ўрта таълим мактабининг 12 таси махсус педагог-ўқитувчилар билан таъминланмаган бўлса, 19 та мактабгача таълим ташкилотида ташкил этилган инклюзив гуруҳларга ногиронлиги бўлган тарбияланувчилар етарлича қамраб олинмаган.

2023 йилда ногиронлиги бўлган шахслар учун квоталанган 2 минг 525 иш ўрнидан 1 минг 797 тасига, 2024 йилда квоталанган 2 минг 632 та иш ўрнидан 2 минг 15 тасига ногиронлиги бўлган шахслар ишга жойлаштирилмаган.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун квоталанган иш ўринлари яратилмаган ҳолатлар ҳам учраган. Бу турдаги ҳуқуқбузарликлар учун 2023 йилда 46 ташкилот раҳбарига нисбатан, 2024 йилда 8  ташкилот раҳбарига нисбатан маъмурий жарималар қўлланилган.

Тиббиёт бирлашмаларидаги лифтларнинг таъмирталаб ҳолати, умумтаълим ва олий таълим муассасаларидаги пандусларнинг стандарт талабларга жавоб бермаслиги, пиёдалар йўлакларида ногиронлиги бўлган шахслар ҳаракатини чекловчи тўсиқларнинг мавжудлиги танқид қилинди.

Юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўриш зарурлиги қайд этилди ва тегишли тавсиялар берилди.

***

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси мажлисида  “Ўзбекистон Республикаси билан Озарбайжон Республикаси ўртасида иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги Шартномани (Тошкент, 2024 йил 23 август) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун дастлабки тарзда кўриб чиқилди.

Мазкур Шартнома Ўзбекистон ва Озарбайжон Президентлари томонидан 2024 йил 23 август куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган  давлатлараро кенгашининг биринчи йиғилиши доирасида имзоланган.

Шартнома икки давлат мустақиллиги, суверенитети, ҳудудий яхлитлиги ва барқарор иқтисодий ривожланишини янада мустаҳкамлашга қаратилган давлатлараро муносабатларнинг янги босқичини шартномавий-ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлашни назарда тутади.

Ҳужжатда томонларнинг бир-бирларига қарши қаратилган ҳеч қандай блоклар ёки иттифоқларда қатнашмаслик ҳамда томонлардан бирининг фикри бўйича икки давлатнинг стратегик шериклиги ва иттифоқчилик муносабатларига зарар етказадиган ҳар қандай ҳаракатда иштирок этишдан ўзини тийиб туриш каби мажбуриятлари белгиланмоқда.

Мажлис якунида тегишли қарор қабул қилинди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат қўмиталарида қандай масалалар кўриб чиқилди?