Мамлакатимизда йилқичилик, наслчилик ва от спортини ривожлантириш, маҳаллий зотдор отларни кўпайтириш, соҳага тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб этишда натижадорликка эришишда Миллий гвардия Чавандозлар мактаблари, Қорабайир отлари маҳорат мактаби ва “Қорабайир отчилик мажмуаси“нинг алоҳида ўрни бор.

Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган “Йилқичилик ва от спортини янада ривожлантириш ҳамда замонавий бешкураш ва поло спорт турини оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида от спорти мутахассислари иштирокида семинарлар, амалий машғулотлар ташкил этиш белгиланган.

Мазкур вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Миллий гвардия Чавандозлар мактаблари, Қорабайир отлари маҳорат мактаби ва “Қорабайир отчилик мажмуаси” директорлари учун ўқув-семинар ташкил этилди.

Икки кун давом этган ўқув-семинарда мутахассисларнинг назарий ва амалий билимларини бойитишга, касбий маҳоратини оширишга, очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда салоҳиятини юксалтиришга эътибор қаратилди.

Ўқув-семинарда Миллий Гвардия тизимидаги мутасаддилар сўзга чиқиб, отлар билан иш олиб боришда, парваришлашда, улар иштирокидаги ўқув-машғулотлар тизимини самарали ташкил этишда илғор тажрибалардан фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Семинарда бугунги кун учун долзарб бўлган мавзулар кўриб чиқилди.  

Машғулотларнинг самарадорлиги, от спорти бўйича турли йўналишларда ўтказиладиган турнирлар ва эришилаётган натижалар бўйича спортчиларнинг малакаларини ошириш лозимлиги урғуланди.

<iframe width="1250" height="703" src="https://www.youtube.com/embed/23M7YZgRouU" title="Ot sporti: malakali mutaxassislar yutuqlarning omili sanaladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
От спорти: малакали мутахассислар ютуқларнинг омили саналади (+видео)