Ватанимиз тарихидаги 17 апрель санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1512 йил (бундан 513 йил олдин) – таниқли адиб ва олим, икки жилдли “Нодир воқеалар” асарининг муаллифи Зайниддин Восифий бир гуруҳ руҳонийларга қўшилиб Хуросондан Мовароуннаҳрга қочиб келди. Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Хуросон Исмоил Сафавий ва қизилбошлар тасарруфига ўтгандан кейин, мамлакатда суннийларни таъқиб этиш кучайган. Шу сабабли кўплаб кишилар ўз юрти ва уйларини ташлаб, Мовароуннаҳр, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларга ўтиб кета бошлаганлар. Булар орасида Зайниддин Восифий ҳам бор эди.

Восифий йигирма олти ёшида Мовароуннаҳрга келгач, то умрининг охиригача Самарқанд, Бухоро, Ясси, Саброн, Шоҳрухия, Пискент ва Тошкент каби шаҳарларда тирикчилик ўтказди. Мударрис, тарбиячи, имом лавозимларида хизмат қилди. Масалан, у Тошкент ҳокимининг кичик ўғли Наврўз Аҳмадхон (Бароқхон)га тарбиячи бўлиб хизмат қилди. Шаҳзода ҳокимлик мансабини эгаллаган куни ўзининг ниҳоятда учқур ва қадрли тулпорини устозига туҳфа этди. Шоҳрухияда турганида Келди Муҳаммадхон ҳукуматида қози аскарлик қилди. Восифий 1551 (ёки 1566) йили оламдан ўтди ва Тошкентдаги шайх Хованд Тоҳур даҳасидаги машҳур мозорга дафн этилди.

1888 йил (бундан 137 йил олдин) – сиёсий ва иқтисодий мақсадларни кўзлаб Россия империяси томонидан қурила бошланган Касрийорти темирйўли Каттақўрғонга етиб келди. Мазкур темир йўл 1887 йил 26 февралда Бухорога етиб борган бўлса, 1888 йил 15 майда Самарқандга туташган эди. Йўл қурилишининг суръати ўша вақтда кўпчиликни ҳайратга солган. Каспийорти темир йўли қурилиши (1708 чақирим) 79,7 миллион рублга, ҳар чақирими 46,6 минг рублга тушган.

1921 йил (бундан 104 йил олдин) – Туркистон Республикаси ҳукуматига Н.Иомудский томонидан “Миллий комиссиялар ва ўлка маҳаллий аҳолиси учун китоблар нашри масалалари”га оид ёзма маъруза топширилди.

1922 йил (бундан 103 йил олдин) – Туркистон Республикаси Марказий Ижроия Қўмитасининг “«Қўшчи» уюшмаси вазифалари ҳақида”ги декрети қабул қилинди.

1936 йил (бундан 89 йил олдин) – Хоразм вилоятидаги Қўшкўпир тумани ташкил этилди. Мазкур туман номи ушбу ҳудудда бир жойда иккита кўприк жойлашганлиги учун Қўшакўпир деб аталган, кейинчалик у маҳаллий шева вакиллари нутқида Қўшкўпир деб номланган.

1951 йил (бундан 74 йил олдин) – Муқимий номидаги театр биносида Ўзбекистон Министрлар Совети ҳузуридаги санъат ишлари бошқармаси бадиий кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда Муқимий театрида қўйилган “Алпомиш” мусиқий драмаси ҳақида сўз бориб, спектакль таниқли санъаткорлар, композиторлар, режиссёрлар, драматурглар иштирокида муҳокама қилинди. Қизиғи шундаки, бу муҳокама спектакль расмий равишда қабул қилинганидан сўнг бир йил ўтгач, яъни “театрнинг томошабин тўпловчи асосий спектакли” бўлиб назарга тушганидан сўнг ўтказилмоқда эди. 

Ўзбекистон халқ артисти Фароғат Раҳматованинг хотирлашича ана шундан сўнг концерт ёки бошқа йиғинларда “Алпомиш” мусиқий драмасидаги қўшиқлардан бирортасини ижро этиш ҳам салкам жиноят даражасида қаралди, бош ролларни ўйнаган актёрлар спектакллардан четлатилди. Асосий ташкилотчилардан бири, “Алпомиш” спектаклининг режиссёри Музаффар Муҳаммедов Навоий театрига ишга ўтказилди. Ўзбекистон халқ артисти Маҳмуджон Ғофуров ҳам 1953 йилга қадар ўз ижодий фаолиятини Алишер Навоий номидаги опера ва балет театрида давом эттирди.

1988 йил (бундан 37 йил олдин) – Япониянинг Нара шаҳрида очилган халқаро кўргазмада Ўзбекистон қадимшунослиги тарихида қайд этилган биринчи ва энг ноёб топилма – Далварзинтепанинг Будда ибодатхонасидан топилган учта ҳайкалча – Будданинг боши, Бодхисатва ҳайкали ва Будда қўлининг қисми намойиш этилди.

1999 йил (бундан 26 йил олдин) – Ангренда каолинни бойитиш бўйича “Каолин” Ўзбекистон–Германия қўшма корхонаси ишга туширилди.

2012 йил (бундан 13 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида рақамли телеэшиттиришга техник ва технологик ўтиш давлат дастури тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалиги соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019–2028 йиллар даврида Ўзбекистон Республикасида қаттиқ маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – шоличилик соҳасида илмий-тадқиқот ишларини янада кенгайтириш, шолининг янги рақобатбардош, шунингдек, Хоразм воҳасининг табиий-иқлим шароитларига мос, серҳосил навларини яратиш ва етиштириш ишларини жадаллаштириш мақсадида Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм илмий-тажриба станцияси негизида Шоличилик илмий-тадқиқот институти Хоразм филиали ташкил этилди.

2020 йил (бундан 5 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта таълим мактабларида ҳарбий-ватанпарварлик синфлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2024 йил (бундан 1 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ёшларни касбга (мутахассисликка) ва чет тилларига ўқитиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бароқхонга шеърият ва мусиқадан таълим берган машҳур адибни биласизми?