Бугун Миллий матбуот марказида “Ўзбекгеофизика” акциядорлик жамиятининг 2024 йилги фаолияти якунлари ва 2025 йилдаги устувор вазифаларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда жамият раҳбарияти, соҳанинг етакчи мутахассислари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. 

Анжуманда “Ўзбекгеофизика” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Анваржон Азимбоев сўзга чиқиб, жамиятнинг асосий йўналишлари, амалга оширилган ишлар ва келгусидаги мақсадлар ҳақида батафсил ахборот берди. 

Таъкидланишича, жамият 1957 йилда ташкил этилган бўлиб, ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги тизимида фаолият юритмоқда. Ташкилотнинг устав капитали 374 миллиард сўмни ташкил этиб, унда давлат улуши 97 фоизга тенг. Углеводород захираларини қидириш, геофизик тадқиқотлар, лаборатория таҳлиллари ва сейсмик қидирув ишлари жамият фаолиятининг асосий йўналишларидандир. 

[gallery-22846]

2024 йилда Қорақалпоғистон, Бухоро, Хоразм, Навоий, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 18 та геологик лойиҳа доирасида 2Д ва 3Д сейсмик қидирув ишлари амалга оширилди. Натижада 19 та углеводородларга истиқболли структура чуқур бурғилашга тайёрланди ва режа 105,5 фоизга бажарилди. Шу орқали 118,3 миллион тонна шартли ёқилғи миқдорида истиқболли ресурслар аниқланди. 

Жорий йилда эса 6600 погон километр масофада 2Д ва 1800 квадрат километр майдонда 3Д сейсмик қидирув ишларини амалга ошириш режалаштирилган. Буюртмачи лойиҳалари доирасида қўшимча равишда 1200 квадрат километр ҳудудда 3Д усулида қидирув ишлари олиб борилади. Ушбу мақсадда 3 та янги лойиҳа тайёрланиб, тегишли экспертиза хулосалари олинган. Петрофизика лабораториясида 51 та қудуқдан олинган 2093 та керн намунаси комплекс таҳлил қилинди. 

Шунингдек, жамият томонидан 2025 йилда яна 19 та структура тайёрлаб топшириш ва С3 тоифадаги ресурсларни 62 миллион тоннагача кўпайтириш режалаштирилган. Ишлаб чиқариш жараёнини модернизация қилиш мақсадида 2020-2022 йилларда ушбу ташкилот замонавий ускуналар билан жиҳозланди. Жумладан, АҚШнинг “INOVA” компаниясидан 9000 каналли 3Д сейсмик қидирув комплекси, Нидерландиянинг “Paradigm” компаниясидан қайта ишлаш маркази ҳамда Россиядан 82 дона геофизик ускуна ва 6 та каротаж станцияси олиб келинди. 

Ўтган йили жамият фаолияти тўлиқ рақамлаштирилди. Ҳозирда геофизик маълумотларни республика ҳудудининг исталган нуқтасидан масофавий тарзда олиш, қайта ишлаш ва талқин қилиш имконияти мавжуд. Геотехнологик станциялар орқали қудуқлардаги бурғилаш жараёнлари Тошкентдан туриб on-line режимида назорат қилинади. Шу билан бирга, 1957 йилдан буён йиғилган геофизика маълумотларининг ягона электрон базаси яратилди ва рақамлаштириш ишлари 2025 йил охиригача якунланиши режа қилинган. Ускуналар ва автотранспорт воситалари GPS-трекерлар ёрдамида назорат қилинади, таъмирлаш жараёнлари “1С-ERP” тизими орқали масофадан бошқарилмоқда.

Жамиятда ҳужжатлар айланмаси ва ижро интизоми “Germes”, “Битрикс” ва “e-ijro” каби дастурлар орқали таъминланган. Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш бўйича ишлаб чиқилган менежмент тизими “E-Anticor.uz” платформасига интеграция қилинган. Яқинда эълон қилинган рейтингга кўра, “Ўзбекгеофизика” 85 балл билан юқори кўрсаткич қайд этди. 

Кадрлар салоҳиятини ошириш ҳам доимий эътиборда. 2024 йилда 525 нафар мутахассис малака ошириш курсларига юборилди. 2025 йилда ҳам бу йўналишдаги ишлар халқаро стандартлар асосида давом эттирилади. 

Н. Зиёдуллаева, О. Пардаев (сурат), ЎзА  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2024 йилда “Ўзбекгеофизика” АЖ  118,3 миллион тонна шартли ёқилғи ресурсларини аниқлади