Ўзбекистон халқаро ислом академиясида “Янги Ўзбекистонда диншунослик таълими ва илмий тадқиқотлар” республика форуми доирасида “Конфессиялараро мулоқот” клуби анжумани ташкил этилди.

“Конфессиялараро мулоқот” клуби Ўзбекистон халқаро ислом академияси талаба-ёшлари ўртасида диний бағрикенглик, миллатлараро ва маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш, нотиқлик ва китобхонлик маданиятини тарғиб қилиш бўйича фаолият кўрсатади.

“Конфессиялараро мулоқот” клубининг навбатдаги анжуманида юртимиздаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасалари талабалари иштирок этди.

[gallery-22848]

Илмий анжуманда “Дунё динлари таълимотларида атроф-муҳит муҳофазаси масалалари” бош мавзу сифатида муҳокама учун тавсия қилиниб, унда диншунослик ва маънавий тараққиёт, ислом динида атроф-муҳит муҳофазаси, ҳадисларда атроф-муҳит муҳофазаси борасида келган кўрсатмаларнинг бугунги кундаги татбиқи, атроф-муҳитнинг инсон руҳий саломатлигига таъсири, дунё динлари таълимотларида атроф-муҳит муҳофазаси ва шу каби мавзуга оид масалалар муҳокама этилди.

“Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати Концепцияси”нинг ижтимоий-сиёсий аҳамияти", дунё динларида табиатнинг ўрни, дунё динлари таълимотларида атроф-муҳит муҳофазаси, Ўзбекистон ва ЮНЕСКО алоқалари: ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари, "Диншунослик" фанини ўқитиш: технологиялар, ютуқлар, муаммолар ва ечимлар, Ўзбекистон ва ЮНЕСКО ўртасида таълим соҳасидаги муносабатлар, Болаларга экологик тарбия беришда асрий анъаналар ва замонавий ёндашувлар уйғунлиги каби мавзулар талабалар томонидан таҳлил этилди.

Aнжуман “Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО” кафедраси таянч докторанти ва магистрантлари модератор ва кузатувчилигида ўтказилди.

Назокат Усмонова, Аслиддин Алижонов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Конфессиялараро мулоқот” клубининг анжумани ўтказилди