Қашқадарё вилояти Чироқчи тумани “Лангар” МФЙга қарашли бўлган Тутли қишлоғи атрофи тоғларга туташиб кетган қир-адиру яйловлардан иборат. Бу ҳудудларда яшовчи аҳолининг асосий даромади чорвачиликдан. Чунки ўт- ўланга бой ям-яшил яйловлар чорва маҳсулдорлигини оширишга кенг имконият яратади.

Тутли қишлоғи атрофидаги қир-адирларга бу йил ҳам баҳор ижобий таъсир кўрсатган. Тез-тез ёғиб турган ёмғир ўт-ўланларни “қулоғидан тортган”. Бу ерларда кўзни қувнатувчи эртакнамо манзара ҳукмрон. Осмон кўм-кўк ва мусаффо. Қирлар бағрида қўй-қўзилар мириқиб ўтлаб юрибди. Аммо ҳар тўкисда бир камчилик деганларидек, ушбу яйловларда яқин кунлар ичида чигиртка балоси пайдо бўлдию чўпонларнинг ҳафсаласини пир қила бошлади. 

Аслида биз ҳам чўпонлар ташлаб берган видеолавҳа ортидан фотомухбир билан ушбу манзил сари боргандик. 

Ўзини таништиришни истамаган чўпон йигит манзил сари бизни бошлаб борар экан, чигирткалар қишлоққа жуда яқин масофага келиб қолганини таъкидлайди. 

Қишлоқдан унча узоқ бўлмаган тепаликда чигирткаларнинг энди уруғдан чиққан тўдасига дуч келдик. Оёқ қўйганда сув томчиларидек атрофга сакраб қочаётган бу митти махлуқчалар ҳали тўла қувватга тўлмаган. Агар 5-6 кунлик вақт ва имконият берилса, уларни қайтариш анчагина қийин тус олади. 

[gallery-22847]

Ой аввалидаёқ Қашқадарёнинг тоғу қирларига Марокаш чигирткаларининг хавф солаётгани, аммо унга қарши кураш ишлари олиб борилаётгани хусусидаги хабарни эълон қилгандик. Афсуски, бу зараркунандаларнинг оқими кун сайин кучаймоқда. Янги-янги тўдалари ер бағридан отилиб чиқмоқда. 

Юқорига кўтариларканмиз айрим жойларда кимёвий ишловлардан ўлдирилган чигирткаларнинг ҳам гувоҳи бўлдик. Лекин бу ишловлар кор қилмаган майдонлар ҳам кўп экан. 

Ниҳоят чигирткалар ҳосил қилган “фронт чизиғи”га ҳам етиб келдик. Қирнинг ён қисми бўйлаб сал кам 300 метрлик масофада узун чизиқ ҳосил қилган ҳолда майсаларни еб битирмоқда ва ортидан фақат тошли тупроқ қолдирмоқда. 

Биргина бу эмас, қирнинг устига чиқар эканмиз, узоқдан кўриниб турган кейинги қирнинг этагида ҳам ҳудди шундай чигирткалар ҳосил қилган “фронт чизиғи”ни кўриш мумкин. 

Пастда кўрганимизга нисбатан бу чигирткалар анчагина катта ва узоғроққа сакрамоқда. Чизиқ бўйлаб юрарканмиз чигиртка ёмғири оёқ кийимларимизни қоплаб олади. Ҳақиқий офат. 

3-4 кун аввал мутахассислар келиб кимёвий ишлов бериб кетишганида бир тозалангандек бўлганди, дейди қишлоқ оқсоқоли биз билан суҳбатда. Аммо зараркунандалар бошқа ерларда ҳам ўзини кўрсата бошлади, дейди у қўшимча қилиб.

– Ўтган йили ҳам чигирткалар яйловларимизга зарар берган, лекин бу қадар эмас, – дейди қишлоқ оқсоқоли Маҳмуд Тўраев. – Бу йил жуда кўпайди. Дори сепувчилар ҳам келишмоқда. Аҳолига қўл аппаратлари ҳам берилган. Ҳамма оммавий ҳаракат қиляпмиз. Энди бу офат. Агар вақтида олди олинмаса, оқибати аянчли бўлиши табиий. 

Бизнинг манзилда юрганимиздан хабар топган масъуллар ҳам етиб келишди. Улар ҳам чигиртка тўдаларини кўриб, биз каби ҳайратланишди ва тезда дорилаш ишларига киришишди. – Ҳозирги кунга қадар 23 минг гектар майдонда чигиртка зараркунандаларига қарши кимёвий ишловлар ўтказилди, – дейди Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи Ғайрат Жўраев. – Вилоят бўйича юқори унумли 16 та УМО аппаратли махсус машинамиз, 30 дан ортиқ ОВХ ҳамда ВП пуркагичимиз, 300 га яқин моторли қўл аппаратлар орқали кимёвий ишловлар олиб борилмоқда. Ҳозир турган ҳудудимизда ҳам охирги 2-3 йилда чигиртка учоқлари аниқланган бўлиб, келган хабарлар орқали етиб келиб чигиртка зараркунандаларига қарши кураш ишларини олиб боряпмиз. Вилоят бўйича 9 та отряд шаклланган. Хавотирга ўрин йўқ. Фақат аҳоли вакилларидан сўраб қоламизки, шундай ҳолат аниқланганда биринчи навбатта бизга хабар берса, муаммонинг олдини олиш осон кечади. Шунинг учун ҳар бир маҳаллага контактларимиз берилган. Бунинг учун барча захираларимиз етарли. 

Масъуллар айни пайтдаги вазиятдан келиб чиқиб вилоятнинг чигиртка энг кўп тарқалган ҳудудларида мунтазам кимёвий ишлов бериб келинаётганини таъкидлаб, Чироқчидаги вазият ҳам алоҳида эътиборга олинганини маълум қилишди. Шунингдек, зараркунандалар талофатларини тезроқ бартараф этишда фуқаролар ҳам фаол бўлиши, аниқланган нуқталар ҳақида вақтида хабар берилса, унга қарши кураш самарадорлиги ҳам ортишини қўшимча қилиб ўтишди.

Шу ўринда айтиш керакки, чигирткалар ҳали мутахассислар тили билан айтганда бир ёшли. Агар улар икки-уч ёшга етса, сакраб эмас, учиб яшилликка кўча бошлайди ва унда вазият кескин тус олади. Агарда чигирткаларнинг атроф муҳитга, қишлоқ хўжалигига келтириши мумкин бўлган зарарини инобатга олсак, унга қарши қанча эрта кураш олиб борилса, шунча самарадорликка эришиш мумкин.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/0trnYS2iD-8" title="Qashqadaryoda chigirtka yaylovlarga katta ziyon yetkazyaptimi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қашқадарёда чигиртка яйловларга катта зиён етказяптими? (+видео)