Осиё Олимпия кенгаши ташаббуси билан Бруней Султонлигида ўтказилган спортда гендер тенглик масалаларига бағишланган халқаро семинарда Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси мутахассислари ҳам иштирок этди.
Осиё қитъасининг 43 давлатидан 100 нафарга яқин спорт ва олимпия ҳаракати мутахассислари иштирок этган тадбирда Осиёда аёллар спортини ривожлантириш, хотин-қизлар учун оммавий спорт машғулотлари ўтказишда муносиб шарт-шароитлар яратиш, Олимпия ҳаракатида аёллар иштироки ва нуфузини ошириш, 2026 йилги Осиё ўйинларида хотин-қизларнинг иштироки каби масалалар муҳокама қилинди.


Тадбир давомида маърузалар тингланди, хотин-қизлар спортининг устувор жиҳатлари ҳақида амалий ҳамда назарий тажрибалар ўртоқлашилди.
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси мутахассислари Дилноза Саъдуллаева ҳамда Наргиза Холмирзаева халқаро семинар иштирокчиларига Ўзбекистонда гендир тенглик борасида амалга оширилаётган янгиликлар, олимпия ҳаракатида хотин-қизларнинг роли тобора юксалиб бораётгани хусусида сўзлаб берди.


Т.Рўзиев, ЎзА