Туризм — ҳар бир мамлакат иқтисодиётининг энг муҳим тармоқларидан бири. Ушбу соҳанинг жадал ривожланиши мамлакат имижини тарғиб этиш баробарида иқтисодиётни мустаҳкамлашга, янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга замин бўлади.

Шу йил 9 апрель куни Президентимиз раислигида ҳудудларнинг туризм салоҳиятини ошириш, хорижий инвестиция лойиҳаларини жадаллаштириш масалалари муҳокамаси бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида мазкур соҳадаги ишлар сарҳисоб қилинди. Юртимиз тарихи, маданияти ва табиатига асосланиб, сайёҳларни яна 2-3 карра кўпайтириш мумкинлиги таъкидланиб, соҳани янада ривожлантириш бўйича бир қатор ташаббуслар илгари сурилди, вазифалар белгилаб берилди.  

Ўзининг Сайловолди дастурида туризмни кенг ривожлантиришни мақсад қилган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси вакиллари ушбу видеоселектор йиғилишидаги вазифа ва таклифларни қўллаб-қувватламоқда. Партиянинг Тошкент шаҳар кенгаши раиси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Отабек Жиянбоев бу борада ўз фикр-мулоҳазалари ва муносабатини баён қилди:

— Бугун энг ривожланган давлатлар ҳам туризмга катта эътибор қаратаётгани бежиз эмас. Чунки сўнгги йилларда бу соҳа иқтисодиётнинг муҳим драйверига айланди. Жаҳон сайёҳлик ташкилоти маълумотига кўра, ўтган йили дунё бўйлаб 1,4 миллиард киши хориж саёҳатига чиққан ва бу халқаро туризм саноатининг рекорд кўрсаткичидир. Умуман, жаҳон туризм саноати 2030 йилларга бориб беш йил олдинги кўрсаткичга нисбатан 50 фоизга ўсиши кутиляпти.  

Айниқса, туризмнинг аҳолини иш билан таъминлашдаги ўрни ошиб бораётгани эътиборга молик. Ўтган йили ушбу тармоқда дунё бўйлаб 360 миллионта янги иш ўрни яратилган. Бу жами иш ўринларининг ўндан бирини ташкил қилади.

Буюк ипак йўли марказида жойлашган, бебаҳо ва такрорланмас тарихий обидаларга эга Ўзбекистоннинг туризм имкониятлари ортиқча таърифга муҳтож эмас. Бунинг исботини юртимизга келаётган хорижий сайёҳлар сонидан ҳам билса бўлади. 2023 йилда қарийб 7 миллионга яқин чет эл сайёҳи мамлакатимизга келган бўлса, ўтган йили бу кўрсаткич илк бор 10 миллиондан ошди. Туризм экспорти 1,6 карра кўпайиб, 3,5 миллиард долларга етди. Ўтган 8 йилда соҳага 6,5 миллиард доллар сармоя киритилиб, 130 мингта меҳмон ўрни яратилди. Лекин юртимиз тарихи, маданияти ва табиати имкониятларини чамаласак, бу кўрсаткичларни икки-уч ҳиссага оширишимиз мумкин.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида 9 апрель куни ҳудудларнинг туризм салоҳиятини ошириш масаласида ўтказилган видеоселекторда ҳам мавжуд салоҳиятдан самарали фойдаланилмаётгани танқид қилиниб, тўсиқларни тезроқ бартараф этиш, жойлардаги имкониятларни юзага чиқариб, туризм йўналишларини кўпайтириш, сайёҳларга шарт-шароитларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.  

Тўғри, мамлакатимиз туризм салоҳияти “BBC”, “Euronews” каби нуфузли телеканаллар, халқаро кўргазмаларда кенг тарғиб қилиняпти. Янги авиақатновлар йўлга қўйилмоқда. Юздан ортиқ мамлакат фуқаролари учун визасиз кириш, яна 60 га яқин давлат сайёҳлари учун соддалаштирилган электрон виза тартиби жорий этилди. Туризм компанияларга қатор енгилликлар бериляпти.  

Лекин тан олишимиз лозим, инфратузилма билан боғлиқ муаммолар етарли. Туризм манзилларига олиб борувчи айрим йўллар таъмирталаб, транспорт, меҳмонхона ва савдо-сервис хизматлари талаб даражасида эмас. Кўнгилочар жойлар ва қизиқарли дастурлар етишмайди. Ички туризмни ривожлантириш учун тарғибот-ташвиқот ишлари ҳам яхши йўлга қўйилмаган.  

Видеоселекторда ана шу каби камчиликлардан келиб чиқиб, вазифалар белгиланди. Жумладан, мутасаддиларга 36 та туман ва шаҳарни этно, гастрономик, тиббий, экстремал, маданий-тарихий, зиёрат, қишки ва агротуризм асосида ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқиш топширилди. Тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди. Ҳар ойнинг бир шанба-якшанбаси “оила ва жамоа билан саёҳатга чиқиш куни” деб эълон қилинди. Бундай имкониятларни яратиш эвазига бу йил 15 миллион туристни жалб қилиш ва экспортни 4 миллиард долларга етказиш мумкин.

Йиғилишда соҳадаги яна бир йўналиш – маданий мерос объектлари билан боғлиқ масала ҳам муҳокама қилинди. Сўнгги 4 йилда 327 та шундай мажмуа реставрация ва консервация қилинди. Ҳозир яна 485 та объект таъмирталаб. Бу ишларга хусусий секторни жалб этиб, бизнес лойиҳа қилиш мумкинлиги, маданий мерос объектларини ижарага беришни такомиллаштириш, уларга тушумларни рақамлаштириш, барча тарихий обидаларга кириш имконини берадиган “ягона туристик карта” жорий қилиш вазифалари кўрсатиб ўтилди.  

Видеоселекторда муҳокама қилинган масалалар биз депутатларга ҳам катта масъулият юклайди. Шу боис, туризм манзиллари – меҳмонхоналар, маданий мерос, транспорт объектлари, кўнгилочар масканларда инфратузилмани яхшилаш бўйича қонунчилик доирасида депутатлик, жамоатчилик назоратини кучайтиришимиз талаб этилади.

Яқинда депутатлар ҳамроҳлигида Тошкент Марказий темир йўл вокзали фаолиятини ўргандик. Йўловчилар манфаати учун қилинган ишлар кўп. Лекин туризм ривожига хизмат қиладиган амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳам кўплигини аниқладик. Демак, видеоселекторда таъкидланганидек, энди ютуқларни унутиб, камчиликлар устида кўпроқ ишлашимиз лозим.  

Муҳтарама Комилова ёзиб олди. ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туризм инфратузилмасини яхшилаш бўйича жамоатчилик назоратини кучайтириш лозим