Пойтахтимиз Тошкентда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар таҳлилий марказларининг халқаро анжумани бўлиб ўтгани тўғрисида хабар берган эдик.

Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Венгрия 16 та миллий таҳлил марказларидан вакиллар иштирок этган ушбу анжуманда савдо-иқтисодий муносабатларнинг бугунги ҳолати таҳлил қилиниб, келгуси режалар белгилаб олинди.

Қайд этилганидек, туркий мамлакатлар аҳолисининг умумий сони 175 миллиондан ошади. Уларнинг ички бозори ҳажми эса харид қобилияти паритетида 5,6 триллион доллардан кўп. Туркий давлатлар ташкилотининг ялпи ички маҳсулоти 2024 йилда 2,1 триллион доллардан ошди. 2024 йил охирига келиб, ТДТга аъзо мамлакатлар ўртасидаги ички савдо уларнинг умумий товар айланмасининг қарийб 7 фоизини ташкил этди ва ўтган йили бу кўрсаткич 850 миллиард долларга етди.

Шу билан бирга, бир неча йил олдин бу улуш атиги 3 фоизни ташкил этган. Бу ижобий динамикани кўрсатади. Бундан ташқари, туркий давлатлар биргаликда дунёда учинчи йирик энергия етказиб берувчи бўлиб, минтақага қўшимча стратегик афзалликлар беради. ТДТ давлатларининг энергия ресурслари 19,9 триллион кубометр табиий газ, 38,2 миллиард баррел нефт ва 42 миллиард тонна кўмирнинг тасдиқланган захираларини ўз ичига олади.

Анжуман иштирокчилари институционал ва логистик тўсиқларни бартараф этиш, инфратузилмани ривожлантириш, савдони рақамлаштириш ва кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма салоҳиятни рўёбга чиқаришда биргаликдаги саъй-ҳаракатлар зарурлигини таъкидлади. Ўзбекистон ТДТнинг фаол иштирокчиси сифатида рақобатбардош саноат базаси, ўсиб бораётган экспорт салоҳияти ва барқарор макроиқтисодий сиёсатни таклиф этиб, иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга тайёрлигини тасдиқлади.

Анжуманда Туркий тиллар академияси, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази, Евроосиё тадқиқот институти, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази, Иқтисодий тадқиқотлар институти ҳамда Хўжа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро Турк-Қозоқ университети ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди. Ушбу ҳамкорлик шартномалари интеграцияни чуқурлаштириш ва ўзаро савдони янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туркий давлатларнинг таҳлилий марказлари ўртасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди