Янги Андижон – Бобур шаҳри шу кунларда ҳар қачонгидан гавжум. Шаҳарга туташ яшил кенгликлар, “Янги Ўзбекистон” боғи, концерт ва томошалар майдонларининг файзи бошқача.

Замонавий шаҳар куни кеча катта байрамга – давлат раҳбари иштирокидаги халқ сайли ва боғдаги амфитеатрда ташкил этилган концерт дастурига мезбонлик қилди.  

Ҳудудни байрам шукуҳи ҳали тарк этгани йўқ. Янги боғда ташкил этилган қишлоқ хўжалиги, ҳунармандчилик, бадиий ва амалий санъат  маҳсулотлари кўргазмалари меҳмонларни чорламоқда. Табиат кенгликларида варрак учираётган болакайлар, шеърхонлик қилаётган қизлар, от чопаётган йигитларга қараб қалблар тўлқинланади.   

Осмони мусаффо, замини фаровон юртга мана шундай тўйлар ярашади.   

Ҳудудда бугунги кунда бунёдкорлик ишлари жадал давом этмоқда. Яна кўплаб кўп қаватли уйлар бунёд этилмоқда. Лойиҳа якунига етгач бу ерда ярим миллион атрофида аҳоли яшаши учун шароит яратилади.   

Демак, бу манзиллар келгусида янада обод бўлади.   

Икром АВВАЛБОЕВ,

Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Халқ сайли Янги Андижон – Бобур шаҳрига ўзгача миллий руҳ бағишлади