Жиззах вилоятида кичик қувватли атом электр станцияси қурилиши лойиҳаси доирасида дастлабки ишлаб чиқариш биноларини ўз ичига олган қурилиш-монтаж базасини (ҚМБ) барпо этиш ишлари бошланди. Бу ҳақда “Ўзатом” агентлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Лойиҳа Россияда ишлаб чиқилган “РИТМ-200Н” реактори асосида амалга оширилаётган бўлиб, мазкур реактор экологик тоза ва хавфсиз энергия манбаи сифатида эътироф этилади. Қурилиш-монтаж базасида маъмурий бинолар, ишлаб чиқариш хоналари, омборлар ҳамда йирик йиғма объектлар учун майдонлар яратилади.

АЭС қурилиши дирекцияси директори ўринбосари Отабек Омоновнинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳа жамият учун очиқлик ва хабардорликни таъминлашга хизмат қилади.

– “РИТМ-200Н” реактори синовдан ўтган, авариясиз ишлашга эга бўлган технология бўлиб, унинг ихчамлиги ва самарадорлиги туфайли у минтақа энергетикасини барқарор ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади, – деди у.

Ўзбекистондаги АЭС қурилиши лойиҳаси директори, “Атомстройэкспорт” АЖ вице-президенти Павел Безруковнинг таъкидлашича, ҳозирда “Росатом”нинг Инженерлик дивизиони мазкур лойиҳа бўйича зарур ҳужжатларни тайёрлаш ишларини давом эттирмоқда.

– “РИТМ-200Н” реактори “ВВЭР” туркумидаги хавфсиз ишлаш тажрибасига асосланган замонавий ишланмадир. КҚАЭС Ўзбекистонни узоқ муддатли электр таъминоти билан таъминлаш имконини беради, – деди у.

Маълумот учун, КҚАЭС лойиҳасига тайёргарлик ишлари 2024 йил ёзида бошланган. Июнь ойида биринчи штаб йиғилиши ўтказилиб, лойиҳа муддатларига амал қилиш бўйича устувор вазифалар белгиланган. Август ойида эса қурувчилар учун вақтинчалик яшаш шаҳарчасини барпо этишга старт берилган.

2024 йил 27 майда имзоланган шартномага мувофиқ, Жиззах вилоятида умумий қуввати 330 МВт бўлган, ҳар бири 55 МВт қувватга эга олти реактордан иборат кичик қувватли АЭС қурилиши режалаштирилган. Бош пудратчи сифатида “Атомстройэкспорт” АЖ иштирок этади, ишлар эса маҳаллий компанияларни жалб этган ҳолда амалга оширилади.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда кичик қувватли АЭС лойиҳаси доирасида қурилиш-монтаж базаси барпо этилмоқда