Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2021 йилда Андижонда янги шаҳар қурилиши бошланган эди. Бу галги ташрифда давлатимиз раҳбари лойиҳанинг илк натижаларини кўрди.
Хабарингиз бор, бугун республикамиз бўйлаб “Маданият ва санъат ходимлари куни” кенг нишонланмоқда. Айниқса, Янги Андижон шаҳридаги “Янги Ўзбекистон боғи”да ташкил этилган халқ сайли ўзгача руҳда, файзли ўтмоқда.
Давлатимиз раҳбари мазкур тадбирда иштирок этди. Боғ жуда гўзал кўринишда. Ушбу манзилда бир қатор ижтимоий соҳа ва бошқа объектлар ҳам фойдаланишга топширилди.
Жумладан, амфитеатр, дам олиш жойлари, кафетерийлар, болалар ўйингоҳи, декоратив пиёдалар йўлаклари, суғориш, ёритиш тизимларига, автотураргоҳ ва бошқа кичик архитектура иншоотларига эга бўлган боғ Янги Андижоннинг кўрки бўлиб турибди.
Концерт ташкилотчиларидан бири сифатида Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков ЎзА мухбирига берган интервьюсида соҳа ходимлари куни янги боғда ўтаётгани ва Президент ташрифи қўшалоқ байрам бўлганини айтади. Кўплаб маданият вакиллари катта хурсандчилик, қувонч билан ушбу тадбирда чиқиш қилмоқда.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/iIh0rK2Nj0Q" title="Ozodbek Nazarbekov: Soha xodimlari kuni Yangi Andijonda oʻtayotgani ramziy maʼnoga ega!" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Беҳруз Худойбердиев, Носиржон Ҳайдаров ва Искандар Исматов (видео), ЎзА