“Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви ишчи гуруҳининг Испания ҳамда Португалия давлатларига ўқув сафари амалга оширилди.

Мазкур ташриф давомида Осиё тараққиёт банки, Испания ташқи савдо институти (ICEX) ҳамда Португалия савдо вa инвестиция агентлиги (AICEP) томонидан ташкил этилган ўқув ҳафталигида Ўзбекистон делегацияси фаол иштирок этди.  

Ўқув сафари доирасида Мадридда бўлиб ўтган бизнес-форумда “Ўзсувтаъминот” АЖ томонидан амалга оширилаётган “Иқлим технологиялари орқали сув ресурсларини бошқаришни ривожлантириш” лойиҳаси бўйича тақдимот ўтказилиб, рақамлаштириш соҳасида фаолият юритувчи “BGEO”, “Aganova”, “Idrica”, “Hidroconta” каби йирик компаниялар билан алоқалар ўрнатилди.

Бизнес-форум доирасида Испаниянинг “Almar Water Solutions” компанияси билан “Самарқанд вилояти Ширин массивида оқова сув иншоотини қуриш” лойиҳасининг техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш юзасидан келишув битими имзоланди.  

Шунингдек, ташриф доирасида Испаниянинг Валенсия шаҳрида жойлашган “EMIVASA” сув таъминоти компаниясида ичимлик суви таъминотини ақлли бошқариш тизими билан танишилди вa компанияда жорий этилган рақамли технологияни Ўзбекистонда тадбиқ этиш масалалари муҳокама қилинди.

Нилуфар Бозорова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзсувтаъминот”АЖ мутахассислари хорижда малака оширди