Ҳуқуқий эксперимент қонунчилик ҳужжати ёки унинг нормаси самарадорлигини алоҳида олинган ҳудуд ёки шахслар доирасида маълум вақт оралиғида синовдан ўтказиш билан боғлиқ комплекс чора-тадбирлар мажмуи ҳисобланади.

Маълумки, сўнгги йилларда янги тартиб-таомилларни ҳаётга жорий этишдан олдин уларни муайян ҳудудда ёки шахслар, ташкилотлар доирасида тажриба-синов тарзида қўллаш амалиёти кенгайиб бормоқда. Таҳлилларга кўра, 2018-2024-йиллар давомида давлат бошқаруви, соғлиқни сақлаш, солиқ, уй-жой, инвестиция каби соҳаларда 60 дан ортиқ экспериментлар ўтказилган.

Аммо бугунги кунда ҳуқуқий экспериментни ўтказиш билан боғлиқ ижтимоий-ҳуқуқий муносабатлар комплекс тарзда тартибга солинмаган. Бу эса ҳуқуқий коллизиялар, ҳуқуқни қўллашда турлича талқин қилиш ва мураккабликлар юзага келишига сабаб бўлмоқда. Шундан келиб чиқиб, “Ҳуқуқий эксперимент тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди ва парламент қуйи палатасининг бугунги мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Мажлисда адлия вазири ўринбосари А.Каримовнинг қайд этишича, лойиҳада муайян тартиб-таомилни ҳуқуқий экспериментдан ўтказиш вақт, ҳудуд ва шахслар доираси бўйича олиб борилиши, шунингдек, ҳуқуқий экспериментни ўтказиш босқичлари белгиланмоқда. Бундан ташқари, ҳуқуқий эксперимент ўтказиш шакллари ва усуллари, уни ташкил этиш ва ўтказиш шартлари, ҳуқуқий эксперимент натижаларини баҳолаш тартиби ва уларни расмийлаштириш бўйича талаблар ўз аксини топмоқда.  

Шу билан бирга, ҳуқуқий эксперимент ижтимоий аҳамияти ва мураккаблик даражасига кўра олти ойдан уч йилгача бўлган муддатда ўтказилиши назарда тутилмоқда.

Шунингдек, лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш, давлат органлари ва ташкилотларининг ваколатларини қисқартириш ёки тугатиш, суд-тергов фаолиятини тартибга солиш, амнистия ва афв этиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклайдиган, бекор қиладиган ёки уларнинг аҳволини ёмонлаштирадиган ҳолатларга нисбатан ҳуқуқий эксперимент татбиқ этилмаслиги белгиланмоқда.

Муҳокамаларда қонун лойиҳасидаги нормалар ҳуқуқий эксперимент бўйича ягона амалиётни жорий этишга, ҳуқуқни қўллашдаги турлича талқин қилиш ва мураккабликларнинг олдини олишга хизмат қилиши таъкидланиб, биринчи ўқишда қабул қилинди.  

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳуқуқий экспериментга оид муносабатлар тартибга солинмоқда