Маданият халқнинг асрлар оша мерос бўлиб келаётган руҳи, тафаккури ва ҳаёт фалсафасидир. Ҳар бир қадимий халқнинг маданияти унинг ўзига хослиги, унинг овозидир.

Санъат эса ҳис-туйғулар тилидир. У қаламда, нотада, ҳаракатда, рангда ва сукунатда яшайди. Санъат биргина ранг билан бор оламни сўзсиз ифодалайди. У юракка кириб боради, қувонтиради, йиғлатади, ўйлантиради. Ҳар бир мусаввир чизган сурат, ҳар бир актёр ижро этган образ, ҳар бир ашула қалбнинг ҳайқириғидир. Санъат инсон руҳиятига ўзгача илиқлик бахш этади.

Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтида 15 апрель – Ўзбекистон Республикаси маданият ва санъат ходимлари куни муносабати билан “Санъатдан бахтини топганлар” шиори остида байрам дастури ўтказилди. 

Дастур аввалида институт ректори Элдор Шерманов “Маданият ва санъат ходимлари куни” муносабати билан барча маданият ва санъат ходимларини самимий қутлади ҳамда ўз миннатдорчилигини билдирди. Шунингдек, “Маънавий гўзалликнинг посбонлари”, яъни маданият ходимлари маданият ва санъат соҳасида ўзининг фидокорона хизматлари ҳамда ижодий ташаббуслари билан ўрнак кўрсатган бир қатор профессор-ўқитувчилар ҳамда соҳа мутахассислари институт раҳбарияти томонидан тақдирланди.

Байрам муносабати билан қизиқарли ва интерактив тарзда ўтказилган “Заковат” интеллектуал ўйинида фахрли ўринни эгаллаган жамоа аъзолари муносиб тақдирланди. 

Концертнинг бадиий қисми давомида “Катта ашула”, “Ўзгача”, “Келиб гулзорима”, “Духтaри хушрўй”, “Aйрилмасун”, “Лазги”, “Сурхонча” каби миллий мусиқа санъатимизнинг дурдона куй-қўшиқлари ижро этилди.

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Санъатдан бахтини топганлар” шиори остида байрам дастури ўтказилди