АОКАда “Ўзархив” агентлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги “Талабгорларни архив ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.

Унда “Ўзархив” агентлиги матбуот хизмати раҳбари Анваржон Алиев маълумот берди. Қайд этилганидек, мазкур қарор бюрократик талаблар ва жараёнларни бекор қилиш орқали ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олиш ва архив томонидан кўрсатилаётган давлат хизматларини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда мазкур давлат хизматини фойдаланувчи учун қулай шаклда кўрсатилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган.

Қарорга кўра, тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш, қарор қабул қилиш муддатлари ҳамда рад этиш асослари аниқ белгиланди. Талабгор аттестациядан масофавий ёки анъанавий ўтиши мумкинлиги ҳамда ушбу жараён овозли видеотасвирга туширилиши, касбий компетентлик гувоҳномасини расмийлаштириш QR-код орқали амалга оширилиши ва унинг электрон реестри шакллантирилиши кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, касбий компетентлик гувоҳномасини қайта расмийлаштириш, тўхтатиб туриш ва бекор қилиш асослари тартибга солинди.

Талабгорларни архив ҳужжатларини тартибга келтиришга компетентлиги юзасидан аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентига кўра аттестация архивларни ташкил этиш ва архив ходимлари билан меҳнат шартномасини тузиш, шунингдек, талабгорнинг эгаллаб турган лавозимига тўсиқ бўла олмайди.

Давлат хизматини кўрсатиш тартиби қуйидагича. Жумладан, талабгор ўзи хоҳишига кўра Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали сўровномани электрон шаклда юборади. Сўровномага сўнгги уч йилда архив иши бўйича малака оширганини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ҳамда тегишли архив муассасаси ёки ташкилот раҳбарининг тавсия хати илова қилиниши лозим.

Ваколатли орган сўровнома тушган кундан бошлаб 1 иш кунида талабгорнинг аттестацияга қўйилиши ёки қўйилмаслиги хақида хабардор қилади. Ўтказилган аттестация натижаси бўйича 2 иш кунида тегишли гувоҳнома юборилади. Гувоҳнома эгаси архив ҳужжатларини фақат ўзи фаолият юритадиган ташкилотда тартибга келтиради ёки унинг номидан бошқа ташкилотларга хизмат кўрсатади.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзархив”: Янги қарор ортиқча оворагарчиликларнинг олдини олади