Аксарият инсонлар боласи ҳали икки-уч ёшга кирмай туриб, унинг тарбияси "нобоп"лигидан шикоят қилади. Норасида гўдакни худди катталардан талаб қилинадиган "қолип"ларга солишга, унинг одоб-ахлоқини "ўнглаш" ҳаракатига киришади.

Ижтимоий тармоқларда эркак вояга етмаган 5 нафар болани унинг боғидан довучча узгани учун уларга зарар етказиш билан оғзаки таҳдид қилиб қўрқитгани акс этган видео тарқалди.  

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Болалар омбудсмани томонидан ИИВ билан биргаликда ўрганилмоқда.

Соҳа вакилларининг таъкидлашича, юқоридаги ҳолат каби номақбул ҳаракатлар болаларга нисбатан нафақат руҳий зўравонлик ва таҳдид, балки боланинг шаъни ва қадр-қимматини оммавий таҳқирлаш ҳам ҳисобланиб, унинг руҳий-эмоционал соғлиғига жиддий зарар етказади. Бундай ноқонуний ҳаракат учун тегишли тартибда жавобгарлик чоралари қўлланилиши шарт экани қўшимча қилинади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 13 миллион нафардан зиёд бола истиқомат қилади, бу мамлакатимиз аҳолисининг 35 фоизини ташкил этади. Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш – нафақат инсонпарварлик тамойили, балки адолатли, барқарор ва фаровон жамият қурилишининг асоси саналади. Ҳар қандай кўринишдаги зўравонлик болалик даврини издан  чиқаради, имкониятларни чеклайди ва  барқарор тараққиётга хизмат қилувчи  фундаментал ҳуқуқларни бузади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки,  Ўзбекистонда болаларга нисбатан зўравонликка қарши курашиш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мамлакатимиз барқарор ривожланишининг асосий пойдевори саналади. Ўзбекистон Богота Чақириғи ташаббусини қўллаб-қувватлайди. Богота Чақириғи ташаббуси бугунги кунга қадар 100 дан ортиқ давлатни бирлаштириб, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича аниқ йўл харитасини тақдим этади.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳар қандай кўринишдаги зўравонлик болалик даврини издан чиқаради