Бугунги кунда сунъий интеллектдан фойдаланиш кўлами ортиб бормоқда. Аммо ундан ғаразли ниятларда фойдаланаётган кимсалар ҳам йўқ эмас.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар  фракцияларининг йиғилишида “Сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатларни тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни лойиҳаси муҳокама қилинди.  

Унга кўра, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 46/2-моддасига сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов бериш ва уни ОАВ ҳамда Интернетда тарқатиш учун жавобгарлик белгиланмоқда.  

Шунингдек, қонун лойиҳасида “сунъий интеллект” тушунчасига таъриф берилиб, сунъий интеллект соҳасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда махсус ваколатли органнинг вазифалари белгиланяпти.  

Бундан ташқари, ахборот ресурсларини яратишда ҳамда ахборот тизимлари ишида сунъий интеллектдан фойдаланишнинг умумий қоидалари ва сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда яратилган ахборот ресурсларига маркировка қўйиши каби мажбуриятлар белгиланмоқда.  

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сунъий интеллектдан ғаразли мақсадларда фойдаланганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда