
Пойтахтимиздаги «Янги Ўзбекистон» боғида VII Тошкент халқаро марафони ўтказилди. Унда иштирокчилар марафон (42 км.), ярим марафон (21 км.) ва 10 км. масофага югуриш трассаларида «Янги Ўзбекистон» боғига туташ йўл бўйлаб югурди. 3 км. масофага югуриш эса бевосита боғ ҳудудида ташкил этилди.
Тошкент халқаро марафонининг бу йилги баҳсларида 52 мамлакатдан 11 минг 500 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди.
[gallery-22784]
Мусобақанинг 3 км масофага ўтган югуриш баҳсларида Элдор Ботиров ва Садоқат Самиғжонова ғалаба қозонди. 10 километр масофадаги беллашувларда Ҳасан Мирсоатов ҳамда Алина Ҳакимова маррага биринчи бўлиб етиб келган бўлса, ярим марафонда Ринас Аҳмадиев ва Айнушка Ҳалил Қизи тенгсиз бўлди. 42 км.даги марафонда Виталий Шафар ва Екатерина Тунгускова олтин медалга сазовор бўлди.
Марафон якунида ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан пул мукофотлари, медаль ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Жавоҳир Тошхўжаев, Алимурод Мамадаминов (сурат), ЎзА