Фахриддин Бобоев Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг ўринбосари этиб тайинланди

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига биноан, Бобоев Фахриддин Атоевич Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг ўринбосари лавозимига тайинланди.
Фахриддин Бобоев бунгача Вазирлар Маҳкамасида мутахассис, "Ўзчармсаноат" уюшмаси раиси ҳамда бошқа бир қатор масъул лавозимларда фаолият юритган.
ЎзА