Ўзбекистон жорий йил 13 апрелдан 13 октябрга қадар Японияда бўлиб ўтадиган “Expo Osaka 2025” Бутунжаҳон кўргазмасида иштирок этмоқда. Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси томонидан ташкил этилган миллий павильонимизни тайёрлаш бўйича ишлар Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда 2023 йилда бошланган. Павильоннинг ҳамкори Швейцариянинг "Nussli Switzerland" қурилиш компанияси ҳисобланади. Лойиҳа машҳур ATELIER BRÜCKNER (Германия) студияси томонидан ишлаб чиқилган.

“Билимлар боғи” аталмиш мазкур ташаббуснинг меъморий ечими мавзу мазмун-моҳиятини тўлиқ акс эттириб, юртимиз ўтмиши ва келажаги, кўп асрлик мероси ва маданияти уйғунлигини намойиш этади.

750 квадрат метр майдонни эгаллаган уч қаватли айвоннинг дизайни барқарор ривожланиш тамойилига мос, табиий ашёлар ва модулли қурилмадан фойдаланган ҳолда шакллантирилган. Учбурчак шакли Марказий Осиё халқларига хос анъанавий тумордан илҳом олиб танланган. Қурилишда табиий, қайта ишланиши мумкин бўлган ёғоч, лой ва ғишт қўлланган.

Бинонинг ташқи томони ўзбек каштаси, безаги ва Ўзбекистон рамзини акс эттирадиган анъанавий нақш билан безатилган.

Павильон ташриф буюрувчиларга Ўзбекистоннинг Барқарор ривожланиш учун уч устувор мақсади - сифатли таълим, ҳамёнбоп ва тоза энергия ҳамда саноатлаштириш, инновация ва инфратузилмага мувофиқ амалга оширилаётган ўзгаришларни намойиш қилади.

Кўргазма лойиҳаси тақдимотидан ташқари дастурдан қатор маданий тадбирлар ҳам ўрин олган.

“Expo Osaka 2025” кўргазмаси япончадан таржима қилинганда “Орзу ороли” маъносини англатадиган Юмешима сунъий оролида ўтади.

Ўзбек миллий павильони кўргазманинг ғарбий қисмида, асосий иштирокчи мамлакатлар павильонлари марказий айланасида жойлашган. Уч қаватдан иборат айвон - ҳаракатланувчи платформа ташриф буюрувчиларни ҳаяжонли саёҳатга олиб чиқади.

“Expo Osaka 2025” кунчиқар юртнинг Аити шаҳрида бўлиб ўтган “Expo 2005” анжуманидан кейин 20 йил ичида Японияда ўтказилаётган биринчи халқаро кўргазма ҳисобланади.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Expo Osaka 2025”да ўзбек миллий павильони очилди