CNN ёзишича, Европа мамлакатлари фуқароларини қуролли можаро таҳдидига тайёрламоқда. Ҳозирлик жараёни омон қолиш бўйича кўрсатма бериш, захира йиғиш, оммавий эвакуация машғулоти каби амалларни назарда тутади.

Охирги ойларда бир неча давлат гараж, метро бекатларини бункерга айлантириш, руҳий барқарорликни тарғиб қилиш сингари ақл бовар қилмайдиган таклифларни илгари сурмоқда.

Урушга тайёр бўлиш учун аҳолининг дуеёқарашини ўзгартириш зарурати ҳам муҳим омиллардан бири сифатида эътироф этияпти. Ўтган йил декабрь ойида НАТО Бош котиби Марк Рютте Брюсселда хавфсизлик бўйича экспертларга "Уруш даври тафаккурига ўтиш вақти келди" деганди.

Фавқулодда режа қай даражада самара бериши ёки аҳоли бу ташаббусга қандай муносабат билдириши ҳозирча номаълум.

Еврокомиссия барча фуқароларни инқироз юзага келганда камида 72 соатга етадиган озиқ-овқат ва бошқа зарур нарсаларни сақлашга чақирди. Март ойида эълон қилинган йўриқномада комиссия Европада "тайёрлик" ва "қатъийлик" маданиятини ривожлантириш зарурлигини таъкидлаган.

Ўтган йил июнь ойида Германия умумий мудофаа бўйича асосий йўналишини янгилаб, Европада можаро келиб чиққан тақдирда нима қилиш кераклиги ҳақида кўрсатма тайёрлаган. Ноябрь ойида Швецияда чиқарилган "Агар инқироз ёки уруш бошланса..." номли қўлланма  миллионлаб хонадонларга тарқатилган. Россия билан НАТОга аъзо давлатлар ичида энг узун - 1340 километрлик чегараси бор Финляндия учун эса суверенитетини Москвадан ҳимоя қилиш азалдан мамлакат руҳиятининг бир бўлаги ҳисобланади. Ушбу мамлакат ўнлаб йиллар давомида РФ билан зиддият юзага келиши эҳтимолига тайёргарлик кўриб келади. 1950 йилдан бери кўп қаватли уйлар ва бошқа идоравий бинолар остида бомбадан бошпана қурилиши мажбурий тусга кирган.

Давлатлар фуқаролик муҳофазаси бўйича йўриқномани янгилаган бўлса-да, одамлар қоидага эътибор бериши кафолати йўқ.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европа эҳтимолий урушга тайёрланяптими?