Ватанимиз тарихидаги 13 апрель санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1521 йил (бундан 504 йил олдин) – тасаввуф олими, тарихчи, ҳадис ва фиқҳ билимдони, ўзбек, форс тилларида шеърлар битган шоир, халқ орасида Хожа Мавлоно лақаби билан машҳур бўлган Рўзбеҳон Бухорода оламдан ўтди (айрим тарихчилар унинг вафоти йилини турлича қайд этганлар).  

1914 йил (бундан 111 йил олдин) – “Садои Фарғона” газетасининг шу кунги сонида ўзбек маърифатпарвари,  журналист Ашурали Зоҳирийнинг “Она тили” номли мақоласи эълон қилинди. Мақола “Она тили” деб номланган бўлса-да, унда миллий адабиётнинг ўша даврдаги аҳволи, миллий адабий тил ҳақида фикр юритилган. Муаллиф мақоланинг бошидаёқ адабиётнинг кенг маъносига мана бундай таъриф беради: “Бир миллатнинг ўз тилидаги китоб, рисола, ғазета, журнал ва бошкалариға бир сўз билан “адабиёт” дейилур. Шунинг учун арабча китоб ва рисолаларға “адабиёти арабия”, турк, татарча бўлғонлариға “турк адабиёти”, “татар адабиёти” дейилур”.

Мақолада муаллиф тили ва адабиёти бўлмаган ёки етарлича тараққий топмаган миллатнинг бошқа халқлар олдида ҳурмат ва эътибори ҳам юқори бўлмайди, деган фикрни илгари суради: “...адабиёти бўлмағон, бўлса ҳам борлиқ-йўқлиқ ёки адо бўлғон чироғдек ўчар-ўчмас бўлса, ул қавмнинг бошқалар олдида ҳурмат ва эътибори бўлмас ва ҳар навъ ҳаёти ижтимоия ва маданиядин баҳра ололмайди”.

Муаллиф зиёлилар, уламолар умуман ўқимишли ёшлар муқаддас она тилимизни ривожлантирмоқ у ёқда турсин, балки йўқотмоқликка сабаб бўлаётганларини кўриб афсусланади, ўзбек тилини менсимай, форс, араб, татар тилларида ҳужжат ишларини юритаётган, бир-бирларига хатлар ёзаётган туркистонликларни қаттиқ қоралайди. У бундай ёзади: “Нечунки уламоларимиздин бири бирор ерга хат ёзса ёки бировга берган нарсасини хотира дафтариға ёзса, ўз она тилини қўйиб форс тилида ёзадурлар... ёш ўсмурларимиз бўлсалар ўз ерликларидан бирини зиёфатға чақируб хат ёзсалар ҳам усмонлича ёки татарча ёзадурлар, нега она тилиға ҳурмат шуму?”

Тадқиқотчи Қўлдош Пардаев қайд этганидек, аслида, Ашурали Зоҳирий ўзга миллат тилларини ўрганишга қарши бўлган эмас. Унинг: “Дуруст, форсча, арабча, ўрусча ва бошқаларни ҳам билайлик, билайликкина эмас, яхши билайлик, лекин ўз она тилимизни ҳаммасидан ортиқ ва зиёда билайлик”, – деган фикрлари ҳам буни тасдиқлайди. Муаллиф она тили тараққиёти масаласини халқ, жамият, давр билан боғлаб текширишга интилади. Унинг фикрича, халқ ва тил бир-бири билан чамбарчас боғлиқдир, бирини иккинчисидан ажратган ҳолда тасаввур қилиб бўлмайди.

1918 йил (бундан 107 йил олдин) – Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби, театр рассоми Лола Абдуллаева таваллуд топди. У 1934–1938 йиллар мобайнида Тошкент рассомлик билим юртида таълим олган. 1948–1979 йилларда Огаҳий номидаги Хоразм вилоят Давлат мусиқали драма ва комедия театри бош рассоми бўлиб ишлаган. Унинг “Лайли ва Мажнун”, “Оқ нилуфар”, “Баҳор”, “Тоғ қизи”, “Маърифат қурбонлари”, “Паранжи сирлари”, “Гули сиёҳ”, “Навоий”, “Ҳамлет”, “Муҳаббат қўшиғи” ва бошқа спектакллар учун тайёрлаган саҳна безаклари ва либос эскизлари миллий бўёқларининг ўзига хослиги, шунингдек томошабинга асар мазмунини аниқ ва равшан қилиб етказишга ёрдам бериши билан диққатга сазовордир.

1992 йил (бундан 33 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Европа Ҳамжамиятлари Комиссияси билан ўзаро англашув меморандумини имзолади ва Европа Иттифоқи билан ўзаро муносабатларини йўлга қўйди.

1992 йил (бундан 33 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси ва Филиппин Республикаси ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилди. Филиппин Ўзбекистоннинг суверенитетини ўша йилнинг 22 январида тан олган эди.

1995 йил (бундан 30 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Соғлом авлод учун журналини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2004 йил (бундан 21 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Андижон ва Наманган вилоятларида Қорадарёнинг сувни муҳофаза қилиш зонасини ва соҳилбўйи полосасини белгилаш тўғрисида”, “Наманган вилоятида Норин дарёсининг сувни муҳофаза қилиш зонасини ва соҳилбўйи полосасини белгилаш тўғрисида” қарорлари қабул қилинди.

2012 йил (бундан 13 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “«Ангрен» махсус индустриал зонасини барпо этиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида атоқли маърифатпарвар Исҳоқхон Ибрат номидаги ёдгорлик мажмуасини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарорга биноан XX аср Миллий уйғониш даврининг етук намояндаларидан бири, ноёб истеъдод эгаси, кўплаб Шарқ ва Ғарб тилларининг билимдони, ўлкамиздаги илк матбаачилардан бири сифатида Ватан тараққиёти йўлида фидокорона хизмат қилган Исҳоқхон Ибрат номини абадийлаштириш мақсадида Исҳоқхон Ибрат номидаги боғ, атоқли маърифатпарварнинг ҳайкали ва музейи ҳамда хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактабдан иборат “Исҳоқхон Ибрат мажмуаси” ташкил этилди.

2018 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Бердақ номидаги Қорақалпоқ адабиёти тарихи давлат музейи ва Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Она тилига муносабат шуми ёҳуд Ашурали Зоҳирий айрим зиёлилар ва ёшлардан нега ранжиган?