Ўзбекистон Суперлигасининг 5-тур доирасида бир қатор муҳим баҳслар бўлиб ўтди. Жумладан, Наманган шаҳридаги "Марказий" стадионда "Навбаҳор" жамоаси "Шўртан"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Шу билан бирга, "Машъал" – "Нефтчи" учрашуви ҳам йирик ҳисобдаги натижа (1:4) билан якунланди.

Мазкур ғалабалардан сўнг "Нефтчи" 9 очкога эга бўлиб, турнир жадвалининг 3-поғонасига кўтарилди. "Навбаҳор" эса 8 очко билан қуйи поғоналардан бирида жойлашган. Айни пайтда "Машъал" 3 очко, "Шўртан" эса бор-йўғи 1 очко билан мусобақа жадвалидаги сўнгги ўринларда қолмоқда.

Бугун, 12 апрель куни Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган қуйидаги учрашувлар бўлиб ўтади: "Бунёдкор" – "Қизилқум", "Қўқон-1912" – "Бухоро" ва "Динамо" – "Сўғдиёна".

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Навбаҳор" ва "Нефтчи" муҳим ғалабага эришди