Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулоти ҳамда тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар учун семинар-тренинг ўтказилди.

Тадбирда Инспекция бошлиғи ўринбосари Б. Мирхамидов, Адлия вазирлиги масъул ходими О.Ахмедов, Савдо-саноат палатаси вакили А.Сапарбаев ҳамда 32 нафар тадбиркор иштирок этди.

Семинар-тренинг давомида 2024 йил 3 июндаги Президентнинг ПФ–84-сонли Фармони, ПҚ–204-сонли қарори ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида ишлаб чиқарувчилар учун белгиланган мажбурий талаблар бўйича батафсил ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Жумладан, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 29 январдаги 45-сонли қарори билан билан:

— истеъмол ва техник этил спирти, алкоголь маҳсулотларининг ишлаб чиқариш ва ҳисобга олиш, маҳсулотларни сақлаш, ташиш ва реализациясини амалга оширишни ҳисобга олиш ҳамда ушбу жараёнларни назорат қилиш ва ҳисобот топшириш тартиблари белгилангани;
— ушбу қарор билан айрим Ҳукумат қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш орқали лицензия талаб ва шартларига ўзгартириш киритилгани билдирилди. 

Семинарда, шунингдек, тадбиркорлик субъектлари дуч келаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш мақсадида мутахассислар томонидан ҳуқуқий маслаҳатлар ва амалий ёрдам кўрсатилди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар билан семинар-тренинг ўтказилди