“Ўзатом” агентлиги ҳузуридаги Атом технологиялари ахборот марказида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги махсус мактаб-интернати ўқувчилари учун атом энергетикаси ва ядро технологияларидан фойдаланиш имкониятлари ҳақида экскурсия ўтказилди.

Агентлик ахборот хизматининг хабар беришича, ушбу тадбирнинг асосий мақсади ўқувчиларни замонавий атом технологиялари ва уларнинг турли соҳаларда қўлланилиши билан таништиришдир.

Экскурсия давомида ўқувчилар "РИТМ-200Н" ва "ВВЭР-1200" атом реакторларининг иш принциплари ҳақида батафсил маълумот олишди. Шунингдек, ядро технологияларининг тиббиёт ва қишлоқ хўжалигида қандай қўлланилиши тўғрисида саволлар бериб, атом энергиясининг инсон ҳаётига таъсири ҳақидаги билимларини оширди.

Иштирокчиларга атом станциясининг макети намойиш этилди ва унинг асосий қисмлари ва вазифалари тушунтирилди. Ўқувчиларга велосипедлар ёрдамида энергия ишлаб чиқариш тажрибаси тақдим этилди, бу тажриба уларнинг катта қизиқишини уйғотди.

Энергия айланиш жараёнининг амалда қандай ишлашини кўрган ўқувчилар тажрибада фаол иштирок этди.

Тадбир якунида “Ҳақиқат ёки ёлғон” викторинаси ўтказилди. Бу викторинада ўқувчилар радиоактивлик даражаси энг юқори бўлган ёнғоқни, ядровий муз флоти ишлатилган мамлакатларни ва ёғоч қўңғизларининг радиацияни аниқлашдаги роли ҳақида маълумот олди.

"Ўзатом" агентлиги ўзининг илмий-таълим тадбирлари орқали Ўзбекистон ёшлари орасида атом энергиясидан тинч мақсадларда фойдаланиш бўйича билимларни кенгайтиришда давом этмоқда.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқувчиларга атом энергетикаси бўйича интерактив экскурсия ташкил этилди