Инновацион ривожланиш агентлиги ҳузуридаги Жаҳон банкининг "Ўзбекистон миллий инновацион тизимини модернизация қилиш" ("MUNIS") лойиҳасини амалга ошириш гуруҳи томонидан илмий тадқиқотларни тижоратлаштириш ва ишланмаларга инвестиция жалб қилишга қаратилган "Research Commercialization Program" (RCP) ҳамда "usiness Investments in Research & Development" (BIRD) грант дастурлари йўлга қўйилди.

Мазкур ташаббуслар доирасида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигида, ENCOMPAS компанияси ҳамкорлигида, "MUNIS" лойиҳаси гуруҳи томонидан "Илмий тадқиқот натижаларини тижоратлаштириш ва илмий ишланмаларга бизнес-инвестиция" мавзусида кенг кўламли бизнес-форум ташкил этилди. Тадбирда 200 нафардан ортиқ иштирокчи, Жаҳон банкининг "MUNIS" лойиҳаси доирасида молиялаштирилган суб-лойиҳалар иштирокчилари, тадқиқотчи олимлар, давлат органлари ва хусусий сектор вакиллари ва салоҳиятли инвесторлар қатнашди.

[gallery-22763]

Форумнинг асосий мақсади – RCP ва BIRD суб-лойиҳаларининг имкониятларини кенг жамоатчиликка таништириш, саноат ва технология истеъмолчилари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришдан иборат бўлди. Тадбир давомида илмий натижаларни тижоратлаштириш бўйича етакчи экспертлар, давлат вакиллари ва инвесторлар иштирокида конструктив мулоқотлар олиб борилди.

Форум доирасида RCP ва BIRD дастурларининг асосий йўналишлари тақдим этилди, фан ва саноат ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Шунингдек, инноваторлар ва тадбиркорлар ўртасида "pitching" сессиялари ва "matchmaking" учрашувлари ўтказилиб, янги алоқалар ўрнатилишига замин яратилди.

Ушбу форум Ўзбекистонда илм-фанни амалиёт билан боғлаш, инновацион лойиҳаларга инвестицияларни жалб этиш ва илмий ишланмаларнинг иқтисодий самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи муҳим майдон бўлди. Бу каби тадбирлар RCP ва BIRD суб-лойиҳаларининг самарали амалга оширилишига кучли туртки беради.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий таълим вазирлигида илмий доира учун бизнес-форум бўлиб ўтди