Ватанимиз тарихидаги 10 апрель санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1370 йил (бундан 655 йил олдин) – амир Ҳусайн қароргоҳи – Балх шаҳри Амир Темурга таслим бўлди. Жоме масжиди минорасига яшириниб олган амир Ҳусайн қўлга олинди. Бу ғалабадан сўнг Амир Темур Мовароуннаҳрнинг чингизийлардан бўлган ҳукмдори Қозонхоннинг қизи Сароймулк хонимни ўз никоҳига олди. Шу муносабат билан Амир Темур “кўрагон”, яъни “хоннинг куёви” унвонини олди.

1580 йил (бундан 445 йил олдин) – Бухоро хони Абдуллахон ибн Искандархон Мирзачўлда бўлиб турган вақтда шу ерда сардоба ва карвонсарой куришга фармон берди. Мазкур сардоба ҳақидаги илк маълумотлар Ҳофиз Таниш Бухорийнинг “Абдулланома” ва Муҳаммад Толибнинг “Матлаб ут-толибин” асарларида учрайди. Унда ёзилишича, “Ёғочли сардоба” номини олган ушбу иншоот Бухоро хони Абдуллахоннинг Тошкентга юриши даврида барпо этилган. Абдуллахон юриш чоғида шу ҳудудда ҳордиқ чиқариш учун тўхтаб, сувсизликдан қийналган аскарлари учун сардоба ва карвонсарой қуришни буюради. 

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, “Ёғочли сардоба” ёмғир ва қор сувлари билан тўлдирилган. Шу сабабли у сойликда жойлашган, ушбу ҳолат унга теварак-атрофдаги сувларни йиғиш имконини берган. Ён-атрофдаги сувлар ирмоқчалар ёрдамида сардобага қуйилган. Сардобага сувнинг кириши учун махсус ясси тарновлар ўрнатилган бўлиб, улар бир-бирлари билан ҳалқасимон тарнов орқали боғланган. “Ёғочли сардоба” Тошкент – Самарқанд – Бухоро шаҳарларини боғловчи М-39 автомобил йўлининг четида жойлашган. “Ёғочли сардоба” Мирзачўлда сақланган учта шу тоифадаги иншоотлардан биридир.

1889 йил (бундан 136 йил олдин) – Амударё бўлими бошлиғи таклифига биноан Хива хонлиги валиаҳ шаҳзодаси Асфандиёр ва Бош вазир Иброҳимхўжа Петро-Александровск (Тўрткўл)га борди. Хивалик меҳмонларга энг сўнгги телефон аппарати кўрсатилиб, уларни генералнинг уйи билан девонхонаси ўртасида ўрнатилган телефон орқали сўзлаштирадилар. Мазкур ихтиро Хиваликларни қизиқтириб қўяди. Улар сафардан қайтишлари билан бу янгилик ҳақида Муҳаммад Раҳимхон II га хабар берадилар.

1894 йил (бундан 131 йил олдин) – ўзбек миллий адабиётининг йирик намояндаларидан бири, буюк романнавис Абдулла Қодирий таваллуд топди (вафоти 1938 йил). Абдулла Қодирий 1926 йилга оид хасби ҳолида ўзининг қайси ойда туғилганини билмаслигини айтиш билан бирга, яқинларининг айтишича, “мустабид Неколай”нинг тахтга ўтирган йилида туғилгани ҳақида маълумот берган. “Мустабид Неколай” тахтга ўтирган сана эса 1894 йил эди. Шунинг учун ҳам адабий жамоатчилик шу ййлни улуғ адибнинг таваллуд санаси сифатида белгилаб олган.

Адибнинг тўнғич фарзанди Ҳабибулла Қодирийнинг хотирлашига кўра, у отасидан “Қайси ой-кунда туғилгансиз?” деб сўраганида, отаси кулиб, “Ўрик гулида туғилганман. Тахминан 10 апрелда бўлса керак”, деган экан. Ана шу икки маълумот асосида ўзбек халқи, Абдулла Қодирий ижоди мухлислари ҳар йили 10 апрелда адибнинг рамзий сағанасини зиёрат этиб, унинг хотирасини эъзозлаб келади.

1915 йил (бундан 110 йил олдин) – маблағ етишмаганидан “Садои Туркистон” газетасининг 66-сони чиқарилиб, шу билан мазкур газетанинг фаолияти тўхтатиб қўйилди. Архив маълумотларига кўра, кейинчалик Убайдулла Хўжаев газетани яна чиқаришга уринган, бироқ ҳукуматдан расмий рухсат ололмаган.

1996 йил (бундан 29 йил олдин) – Амир Темур ҳаёти ва фаолиятини, темуриийлар даврининг ғоят бой маънавий қадриятларини кўп йил самарали илмий тадқиқ этганлиги, шунингдек, Франция билан Ўзбекистои халқларининг маданиятларини бир бирига яқинлаштириш ва уларнииг ҳамжиҳатлиги ишига шахсан ҳисса қўшганлиги учун Франциянинг таниқли олими, профессор Люсьен Керэн “Шуҳрат” медали билан мукофотланди.

1998 йил (бундан 27 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Идоралараро ахборот-компьютер тармоғини ташкил этиш тўғрисида” ги қарори қабул қилинди.

1999 йил (бундан 26 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда кураш бўйича биринчи жаҳон чемпионатини ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2017 йил (бундан 8 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашини шакллантириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – умумэътироф этилган халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқ олий маълумотли юқори малакали кадрлар тайёрлашни ташкил этиш, инновацион муҳитни шакллантириш, хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан узоқ муддатли муносабатларни янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистондаги Шарда университети ташкил этилди.

2020 йил (бундан 5 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Қонунга биноан 21 октябрь Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди.

2023 йил (бундан 2 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек романчилигининг асосчиси Абдулла Қодирий таваллуд топган кун