Пойтахтимиздаги Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида Кинематография агентлиги буюрмаси асосида “Ўзбекфильм” киноконцерни томонидан суратга олинган “Умида” (“Фудзияма ҳақида туш”) номли бадиий фильмнинг премьераси бўлиб ўтди.

Айтиш керакки, Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби, атоқли режиссёр Зулфиқор Мусоқов томонидан тасвирга олинган ушбу картина кино мухлисларида катта қизиқиш уйғотди. Аслида Зулфиқор Мусоқовнинг фильмлари вақт ҳам, эътибор ҳам сарфлаб, ҳафсала билан, астойдил томоша қилишга ва шу аснода чуқур мулоҳаза юритишга арзигулик картиналар бўлгани сабабли янги фильм тақдимотида зал томошабинлар билан лиқ тўла эди.

– Зулфиқор Мусоқов ортиқча рекламаларга эҳтиёж сезмайдиган, ўзбек киносида ўзига хос мавқега эга бўлган номдир, киномухлислар меҳрини қозонган ижодкордир, – деди Кинематография агентлиги бош директори, таниқли адабиётшунос олим Шуҳрат Ризаев. – Унинг “Осмондаги болалар –1, 2, 3”, “Ватан”, “Қўрғошин”, “Берлин – Оққўрғон”, “Новда”, “Кичкина табиб”, “Бомба”, “Абдуллажон” каби фильмларини томошабин қизиқиш, энтикиш билан кўради. “Умида” бадиий фильми устида Зулфиқор Мусоқов кўп ишлади. Билдирилган мулоҳазаларни инобатга олиб, фильмни янада бойитди. Бу орқали режиссёрнинг чанқоқлик билан меҳнатга муносабатда бўлишини яна бир бор кўриш мумкин. Ҳадемай, Президентимизнинг мазкур саройга ташриф буюриб, киноижодкорлар билан учрашганларига бир йил тўлади. Назаримда Зулфиқор Мусоқовнинг ушбу янги картинаси ана шу учрашувда белгиланган вазифаларни адо этиш йўлидаги бир қадамдир.

Фильм муаллифининг ўзи премьера чоғида бироз камгап бўлди.

– Киночилар сал иримчироқ бўлишади, – деди Зулфиқор Мусоқов. – Мен жуда қисқа фикр билдирмоқчи эдим. Томошабинларимизга ушбу фильм премьерасига ташриф буюрганлари учун миннатдорлик билдираман. Ўйлайманки, фильм уларга манзур бўлади.

Дарҳақиқат, таниқли режиссёрнинг навбатдаги ижод маҳсули бўлган “Умида” (“Фудзияма ҳақида туш”) фильми томошабинларни бефарқ қолдирмайди. Унда моҳир психолог Умида Ғаниеванинг одамларга ёрдам бериш, улар дардини тинглай олиш, муаммолари, мушкулотларига йўл топиш йўлидаги заҳматли меҳнатлари, интилишлари ғоят таъсирли тарзда кўрсатиб берилган. Болаликдан одамлар дардини тинглай олиш, уни ўз муаммолари деб қабул қилишга одатланган Умида ҳаётда оғир ва мураккаб аҳволга тушиб қолган ҳар бир инсонга қўлидан келганича кўмак беради. Япониядаги Фудзияма тоғини забт этишни болаликдан астойдил истаган Умида тушида доим ушбу чўққи сари йўлга чиққанини кўрарди.

Ҳа, бугунги кунда ўзгаларнинг дардига шерик бўлиш, уларнинг муаммоларини тинглай олиш, кўмакка муҳтож инсонларга тўғри йўл кўрсатиш рости, ҳар кимнинг ҳам қўлидан келадиган иш эмас. Лекин маҳоратли психолог Умида Ғаниева бундай оғир ва ўта масъулиятли юмушнинг уддасидан чиқа олганди. Шу сабабли ҳам у қайсидир маънода ўзи орзу этган баланд чўққиларни аллақачон забт этиб улгурди, десак янглишмаймиз.

Ушбу фильмнинг сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёри – Зулфиқор Мусоқов. Фильмнинг постановкачи оператори – Азизбек Орзиқулов. Картинада асосий ролларни Феруза Саидова, Карим Мирҳодиев, Отабек Мусаев, Маҳлиё Асқаралиева, Раъно Шодиева, Бобур Йўлдошев, Баҳриддин Абдуллаев, Фотима Режаметова, Убайдулло Омон, Нигора Каримбоева сингари актёрлар ижро этган.

Назокат Усмонова, ЎзА мухбири.

--0--

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Умида” (“Фудзияма ҳақида туш”) – Зулфиқор Мусоқовдан янги туҳфа