Кундан кунга онлайн савдо ривожланиб, иқтисодий фаоллик янги босқичга чиқмоқда, рақамли бозор кенгаймоқда.

Гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг ноқонуний савдо-сотиғи ҳам Интернет, шу жумладан, ижтимоий тармоқларга кўчди. Тўғрироғи, онлайн платформалар бу борадаги ноқонуний савдо учун қулай ахборот майдонига айланиб бормоқда.

Амалдаги қатор қонун ҳужжатларига кўра, мамлакатимизда психотроп моддалар ва прекурсорларни тарғиб қилиш тақиқланган. Шундай бўлсада, мониторинг жараёни ушбу турдаги тақиқланган ахборотларни тарқатиш йилдан-йилга кўпайиб бораётганини кўрсатмоқда.

2023 йили “Telegram” мессенжери ва ижтимоий тармоқларда наркотиклар, психотроп моддалар ва прекурсорлар рекламаси, уларни тарқатиш билан боғлиқ ҳолатлар 200 дан ошмаган бўлса-да, 2024 йил якунларига келиб, бу кўрсаткич 18393 тани ташкил этган.

Жамоатчилик ҳам ушбу муаммога бефарқ эмас. Мисол учун, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда очилган “Telegram” мессенжеридаги @stopnarko_botʼга фойдаланувчилардан 2024 йил мобайнида 2484 та фотоли, 128 та видеоли, 54 та файлли, 4 та аудиоли, 829 та линкли, 17 та овозли, 13 та GIFли хабарномалар келиб тушган.

Ўз навбатида, ички ишлар органлари бу борада аниқланган ҳолатларни қонун доирасида кўриб чиқиб, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш, АОКА эса ижтимоий тармоқлар маъмуриятлари билан ҳамкорликда онлайн платформалар ва саҳифалар орқали ноқонуний контентнинг тарқатилишини чеклаш чораларини кўрмоқда.

Юқоридаги рақамлар эса мазкур йўналишдаги ишларимизни янада кучайтиришни тақозо этмоқда. Бунинг учун, энг аввало, ҳуқуқий асосни мустаҳкамлаш, янги норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш керак. Чунки, “Бутунжаҳон Интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинганига ҳам салкам етти йил бўлди. Ўтган давр мобайнида Интернет ва ижтимоий тармоқлар, умуман, рақамлаштириш соҳаси сезиларли ривожланди.

Қонунчиликка ҳам мос равишда янгиланиш ва ўзгартиришлар киритиш замон талабидир.

Маъмуржон Парпиев,

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги бўлим бошлиғи.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Виртуал платформалар психотроп моддалар савдоси маконига айланмоқда(ми)?