Ватанимиз тарихидаги 9 апрель санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1336 йил (бундан 689 йил олдин) – ўрта асрларнинг йирик давлат арбоби, буюк саркарда Амир Темур таваллуд топди. Унинг отаси Муҳаммад Тарағай барлос уруғининг нуфузли бекларидан бўлиб, художўй киши сифатида шайхлар билан яқин муносабатда бўлган. У 1360 йили вафот этган ва Кеш шаҳрида дафн этилган. Онасининг исми Тегина Хотун эди. 

Амир Темур кишилик цивилизациясининг даҳоларидан бири, Шарқ ва Ғарбни мўғуллар ҳукмронлигидан озод этган, Темурийлар Уйғониш даври пойдеворини қўйган буюк шахс. У 1370–1405 йилларда ўзбек давлатининг бошлиғи бўлди. Ўрта денгиздан Хитой девори, Москвадан Деҳлигача улкан кенгликни қамраб олган салтанат асосчисига айланди. Илм-фан, маданият, қурилиш-меъморчилик ҳомийси сифатида майдонга чиқди.

1908 йил (бундан 117 йил олдин) – Тошкент шаҳрида Аҳмаджон Бектемиров муҳаррирлигида жадидларнинг “Осиё” газетаси нашр этила бошланди. “Хуршид”, “Шуҳрат” газеталари ишини давом эттириб, маориф соҳасидаги ислоҳотлар, дунёвий илмларни ўрганиш зарурлиги, маънавий ва иқтисодий масала-муаммолар тўғрисида ёзилган мақолалар ва шеърларга кенг ўрин ажратилди. Газета жами 5 сони чиққач, мустамлакачи маъмурлар томонидан ёпилган.

1918 йил (бундан 107 йил олдин) – жадидчилик ҳаракатининг йўлбошчиларидан бири Мунавварқорининг уйида тўпланган жадидлар Тошкентнинг Янги шаҳар кисмидаги Озодлик уйида очилган Туркистон халқ дорилфунунининг мусулмон бўлимини ташкил этиш мақсадида 9 кишидан иборат ташкилот комиссиясини тузди. Улар 22 кун ичида мусулмон бўлими дастурларини ишлаб чиқдилар.

1920 йил (бундан 105 йил олдин) – ёзувчи, сиёсатшунос олим, давлат ва жамоат арбоби Абдурауф Фитрат ташаббуси билан “Тонг” журнали нашр этила бошланди. “Яшасин илмий, адабий, ижтимоий ўзгариш!”, “Мия ўзгармагунча бошқа ўзгаришлар негиз тутмас!”, “Яшасин Шарқ қутулиши!” шиорларининг ўзиёқ бу журналнинг қандай мақсадда ташкил этилгани ва қандай йўналишга эга бўлганини яққол намойиш этади. Фитрат ушбу журнални нашр этишда шогирди Ботудан масъул котиб сифатида фойдаланди.

1944 йил (бундан 81 йил олдин) – Ўзбекистон халқ бахшиси Шоберди бахши (тахаллуси; асл номи Шоберди Болтаев) таваллуд топди. У достончиликни Хушбоқбахшидан ўрганган, асосан дўмбира жўрлигида куйлайди. Илк ижодини термалар айтишдан бошлаган. Унинг репертуаридан “Алпомиш”, “Кунтуғмиш”, “Ойпарча”, “Санам гавҳар”, “Олтин қабоқ”, “Сулувхон”, “Малла савдогар” каби достонлар ўрин олган. У 1999 йилда “Алпомиш” достонининг 1000 йиллиги олдидан Термизда бўлиб ўтган Ўрта Осиё бахшилари кўрик-танловининг совриндори бўлган.

1992 йил (бундан 33 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Райёсатининг қарори билан Андижон вилоятидаги Советобод шаҳрининг Хонобод, Ленин туманининг Асака деган, Бухоро вилоятидаги Свердлов туманининг Жондор деган, Тошкент вилоятидаги Коммунистик туманининг Юқори Чирчиқ, Ғалаба туманининг Қуйи Чирчиқ деган тарихий номлари қайта тикланди. Тошкент вилоятидаги Калинин туманининг номи Зангиота тумани, Оржоникидзе туманининг номи эса Қибрай тумани деб ўзгартирилди.

1992 йил (бундан 33 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши Райёсатининг қарори билан Андижон вилоятидаги Булоқбоши, Самарқанд вилоятидаги Тойлоқ ва Фарғона вилоятидаги Фурқат туманлари тузилди.

1996 йил (бундан 29 йил олдин) – Тошкент, Самарқанд ва хорижий мамлакатларда ЮНЕСКО раҳбарлигида Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 660 йиллиги кенг нишонланди.

2001 йил (бундан 24 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида ўрмонларнинг қўриқланиш тоифалари бўйича бўлинишини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

2008 йил (бундан 17 йил олдин) – “Ўзбекистон Республикасининг ядровий терроризм актларига қарши кураш тўғрисидаги халқаро конвенцияга (Нью-Йорк, 2005 йил 13 апрель) қўшилиши ҳақида”ги Қонун қабул қилинди.

2008 йил (бундан 17 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 90 йиллигини нишонлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасида қайта тикланувчи ва водород энергетикасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. 

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кишилик цивилизациясининг даҳоларидан бири Амир Темур таваллуд топган кун