Халқаро анжуман

Мамлакатимизда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида тарихий меросимиз, хусусан, темурийлар даври ҳарбий санъатига бўлган эътиборни мустаҳкамлаш, Амир Темурнинг давлат бошқаруви, армияни интизом асосида шакллантириш тажрибасини ўрганиш, уни Янги Ўзбекистон армиясидаги ҳарбийлар маънавиятига татбиқ этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Айни мақсадларни ўзида жамлаган ҳолда бугун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Маънавият ва маданият департаментида “Амир Темур ва Темурийлар даври ҳарбий санъати: лашкарнинг маънавий-ахлоқий ва жанговар тайёргарлиги масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Хорижий давлатларнинг Ўзбекистонда фаолият юритаётган ҳарбий атташелари, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, олий таълим муассасалари, Қуролли Кучлар академияси профессор-ўқитувчилари, ҳарбий тарих бўйича етук мутахассислар иштирок этган конференция давлатимиз мадҳияси билан бошланди. 

Шундан сўнг конференцияни очиб бериш учун сўз Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири генерал-майор Шуҳрат Холмуҳамедовга берилди.

Мудофаа вазири тарихий манбалар асосида Соҳибқироннинг ҳарбий бошқарувига оид янги маълумотларни кашф этишга қаратилаётган эътибор, ҳарбий билим юртларида унинг жанг санъатини ўрганиш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида ўз фикрларини билдирди.

Конференция доирасида темурийлар даврида шаклланган ҳарбий санъат, ҳарбий стратегия ва давлатчилик асосларини чуқур таҳлил қилиш, уларни замонавий ҳарбий таълим, тарбия ва тайёргарлик жараёнларига интеграциялаш имкониятларини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди. 

[gallery-22710]

Тадбирда Тарих институти директори, академик Азамат Зиё, Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши аъзоси, профессор Саидхон Саидолимов, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари, профессор Отабек Ҳасанов ва бошқалар нутқ сўзлади.

Дарҳақиқат, бугун Ўзбекистон Қуролли Кучларида ғоявий жиҳатдан етук, юксак интизом ва масъулият ҳиссига эга, миллий қадриятларга содиқ янги авлод ҳарбий хизматчиларини тарбиялаш, темурийлар меросини ҳарбий таълим ва тарбия тизимининг ажралмас қисмига айлантириш муҳим вазифа қилиб белгиланган. 

Амир Темурнинг бой ҳарбий ва маънавий мероси нафақат Марказий Осиё минтақаси, балки Европа ва бошқа ғарб давлатларида ҳам чуқур тадқиқ этилаётганлиги катта ҳодисадир.

– Мустақиллик йилларида темуршунослик соҳасидаги катта ўсишни кузатамиз. Қатор асарлар араб, форс тилларидан ўзбекчага таржима қилиниб, китобхонлар эътиборига ҳавола этилди, – дея фикрини билдирди Ўзбекистон Фанлар академияси вице-президенти, тарих фанлари доктори, профессор Баҳром Абдуҳалимов.  Жумладан, “Зафарнома” асари дастлаб ўзбекчага терма таржима шаклида, кейинчалик тўла ҳолда чоп қилинди. Муиниддин Натанзийнинг “Мунтахаб ут-таворихи Муиний” асари форс тилидан ўзбек тилига таржима қилиниб, изоҳлари билан 2011 йилда чоп этилди. Китобда Марказий Осиё тарихининг қадим даврлардан то Амир Темур вафотигача бўлган даври ёритилган. Араб тарихчиси Ибн Арабшоҳнинг “Ажоиб ал-мақдур фи тарихи Таймур” (Темур тарихида тақдир ажойиботлари) номли китоб араб тилидан таржима қилиниб, икки жилдда чоп этилди.

 Темурийлар даври тарихини ёритувчи яна бир йирик асар Амир Темур билан замондош ва суҳбатдош бўлган муаллиф – Низомиддин Шомий қаламига мансуб “Зафарнома” асари ҳам ўзбек тилига таржима қилиниб нашр этилди. Шарқшуносларимизнинг йирик нашр ишларидан яна бири Абдураззоқ Самарқандий қаламига мансуб “Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн” асари форс тилидан ўзбек тилига таржима қилинди. “Темур тузуклари”нинг нашр этилишида ҳам институтимиз олимлари катта жонбозлик кўрсатдилар.

Конференция орқали нафақат темурийлар даврининг ҳарбий тажрибасини холис ўрганиш, балки ушбу тарихий меросни замонавий мудофаа ва хавфсизлик тизимидаги концепциялар билан уйғунлаштириш имкони яратилди. Бу эса миллий армия ва ҳарбий соҳадаги илмий тадқиқотларнинг янги босқичга чиқишига замин яратади. Анжуман доирасида илмий маърузалар, муҳокамалар, тарихий ҳужжатлар ва артефактлар кўргазмаси, махсус нашрлар тақдимоти ҳам ташкил этилди ҳамда унинг якунлари бўйича иштирокчиларнинг маърузалари асосида махсус тўплам тайёрланиши кўзда тутилган.

Конференциянинг бадиий қисмида Қуролли Кучлар Марказий ашула ва рақс ансамбли, “Турон” ҳарбий театри, Мудофаа вазирлиги қўмондонлигига қарашли ҳарбий хизматчилар ҳамда Мудофаа вазирлиги Алоҳида кўргазмали-намунали ҳарбий оркестр ижодкорлари томонидан тайёрланган бадиий-ижодий дастур намойиш этилди. Бундай йирик халқаро илмий-амалий анжуманнинг ўтказилиши нафақат Амир Темур меросини илмий жиҳатдан тадқиқ этиш, балки Ўзбекистоннинг тарихий меросини жаҳон миқёсида танитишда ҳам муҳим қадам бўлиб хизмат қилади. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/GVSUHwPg6G8" title="Xalqaro anjuman: Amir Temur va temuriylar davri harbiy sanʼati olimlar nigohida" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Абдулазиз РУСТАМОВ, Аслиддин АЛИЖОНОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Амир Темур ва темурийлар даври ҳарбий санъати олимлар нигоҳида (+видео)