“Ўзархив” агентлигида агентлик директори Улуғбек Юсупов ҳамда Тожикистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Раҳмонзода Абдужаббор бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда “Ўзархив” агентлиги ва Тожикистон архивлари ўртасида архив соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзбекистон тарихи ва маданиятини, архив ҳужжатларини Тожикистон архивларида тарғиб этиш, ҳужжатларни рақамлаштириш, қўшма кўргазмалар ва нашрлар ташкил этиш, архивларда тадқиқотчиларга кўмак кўрсатиш бўйича ҳамкорликдаги масалалар кўрилди.

Ташриф сўнгида архив музейи ва кўргазмалар залида қизиқарли экскурсия уюштирилиб, меҳмонлар музейдаги ноёб архив ҳужжатлари ва экспонатлари билан таништирилди. Архивдаги шарт-шароитлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди, келгусида ҳамкорликни янада ривожлантириш режалаштирилди.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Архив соҳасида Тожикистон билан ҳамкорлик ривожланади